1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қалблар нима билан юмшайди?

08:00 / 29.09.2020 2306 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Салоҳ айтади: «Имом Аҳмаддан «Қалблар нима билан юмшайди?» деб сўрадим. У менга бир қараб, бир муддат жим қолди. Сўнг «Нима билан дейсанми? Ҳалол луқма ейиш билан», деди. Сўнг мен Абу Насрнинг олдига бориб, ундан ҳам «Қалблар нима билан юмшайди?» деб сўрадим. У: «Билингки, қалблар Аллоҳнинг зикри ила ором олур», деди. Мен унга бу саволни Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўраганимни айтдим. У: «У кишидан сўрадингми?» деди. Мен: «Ҳа. Ҳалол луқма ейиш билан деб жавоб бердилар», дедим. Абу Наср: «У сенга қалбларнинг юмшашига асос бўладиган нарсани айтибди», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Ва гуноҳингизга мағфират сўранг ҳамда туну кун Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан У зотни покланг, давоми...

7658 15:00 / 16.03.2020
.Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати аъзоси Абдуманнон Абдуллоҳ билан суҳбатndash Динимизда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бўлган севгига давоми...

2473 17:00 / 24.10.2020
Нафсга ихлосдан кўра қийинроқ нарса йўқ. Банда ҳар қачон риёни кесиб ташлашга ҳаракат қилса, у бошқа рангда униб чиқади. Банда ундан токи Аллоҳга буткул юзланиб, у давоми...

2668 15:00 / 24.11.2021
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асламлик бир кишига одамлар ичида .Ким бирон нарса еган бўлса, куннинг давоми...

4723 18:30 / 14.07.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021