1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўғрининг қалби қаттиқ бўлади

08:08 / 20.11.2020 1556 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Насавийнинг ҳузурига ўғирликда айбланган икки кишини олиб келишди. Насавий уларни ўтирғизиб, бир идишда сув келтиришни буюрди. Сувни ичаётиб, идишни атайин қўлидан ташлаб юборди. Идиш ерга тушиб, синди. Олиб келинганларнинг бири унинг синганидан безовталанди. Ибн Насавий безовта бўлган кишига «Сен кетавер», деди-да, иккинчисига: «Ўғирлаган нарсангни қайтар», деди. Кейин Ибн Насавийдан: «Буни қаердан билдингиз?» деб сўрашган эди, шундай деди: «Ўғри ҳар нарсага безовта бўлавермайди, чунки унинг қалби қаттиқ бўлади. Безовта бўлган киши эса ўғри бўла олмайди, чунки уйда бир сичқон ҳаракат қилса ҳам, уни безовта қилади ва ўғирлик қила олмайди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Бир биродаримиз анча йиллар олдин бир қиз билан яхши кўришиб, .Мен сенга уйланаман. Уйланмасам, эмган сутим ҳаром бўлсин,, деб қасам ичган экан.Тақдир давоми...

4188 16:06 / 09.06.2020
Сув Аллоҳ таолонинг бутун борлиққа, хусусан, инсон зотига инъом этган энг улуғ неъматларидан биридир. Сув ҳаёт манбаидир. Сувсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ давоми...

3103 13:15 / 06.01.2019
Аслида ҳар бир ўлка аҳолиси ўз урфодат ва анъаналаридан келиб чиқиб Қуръони каримга эҳтиром сифатида кўрилиши мумкин бўлган мулозамату такаллуфотларни маҳкам давоми...

2184 12:40 / 08.09.2019
Фақат Рамазончи бўлишдан эҳтиёт бўлингИнсонларни ибодатдаги аҳволини кузатган инсон уларнинг кўпчилигини Рамазон вақтида ибодатга қаттиқ берилганини ва давоми...

2617 10:30 / 22.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021