1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нима учун кибр қиласиз?

11:00 / 02.12.2020 2394 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар от-уловинг билан фахрланаётган бўлсанг, билгинки, гўзаллик ва чирой сенда эмас, балки отингдадир. Агар кийиминг билан фахрланаётган бўлсанг, у чирой ҳам сенда эмас, балки кийимдадир. Агар ота-боболаринг билан фахрланаётган бўлсанг, бу фазилатлар ҳам сенда эмас, балки ота-боболарингдадир. Агар мазкур нарсалар тилга кирсалар сенга қараб: «Бу гўзалликлар сеники эмас, бизники-ку!», деган бўлишарди. 

Демак, агар сен фахрланадиган бўлсанг, ўзингда бор бўлган, сендан ажралмайдиган нарсанг билан фахрлангин. Мол-дунёдан бирор нарса сени кибрлантирса, сен ўзинг фоний бўлиб, у нарса қолиб кетишини ёки икковинг ҳам фоний бўлиб кетишингни эсла! Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсанг, бирор нарсанг сени мафтун қилганда, унинг қўлингдан кетиши осон эканини, яна қайта келиши қийинлигини, зиммангда эса унга узоқ сўроқ-савол қилинишингни мулоҳаза қил! (Ҳукамолардан).

Одатда инсон ўзининг ўзгалардан бирор жиҳатдан ортиқлигини сезса, кибрга кета бошлайди. Лекин кибрга кетмоғи учун аслида ана шу ортиқлик унда боқий турадиган, ҳеч қачон ундан ажрамайдиган ортиқлик бўлиши керак эди. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикматига кўра инсонлар кибрга кетмаслиги учун уларни асли эътиборидан бир хил қилиб яратди. Инсонлар фахрланаётган нарсалар бир кун келиб уларнинг қўлидан кетиши мумкинлигини билдириш учун у нарсаларни инсонга аслий ва зотий қилиб бермади. Инсоннинг ўзга махлуқотлардан фахрланиши мумкин бўлган нарсаси инсонлигидир. Чунки бу нарса асли зотида бўлиб, ундан ҳеч қачон ажралмайди.

Моли ёки қуввати билан кибрланаётганлар бир кун келиб бу неъматлар қўлидан кетиб, кучсиз ва ҳожатманд бўлиб қолсалар, ҳоллари қандай бўлар экан?

Аслини олганда, Аллоҳ таоло ҳамма инсонни тенг қилиб яратган. Бировни бошқадан имтиёзли қилмаган. Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий шундай деганлар: «Ҳар бир инсонга берилган умумий нарсалар бошқа инсонга берилган умумий нарсаларда баробардир. Ана шу Аллоҳнинг адолатидир. Демак, бирор нарсада ўзга инсондан ортиқ бўлсангиз, бошқа нарсада унга нисбатан нуқсонингизни текширинг».

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳазрат, менинг саволим шундай эди жаннатда ҳам кўпайиш фарзанд кўриш борми Агар иложи бўлса, шу ҳақда батафсилроқ маълумот олса бўладиган давоми...

13668 17:40 / 17.12.2018
WBA Халқаро бокс федерацияси президенти Эд Лассман бундай деган эди .Клэй бокс оламига катта зиён етказди... ва болаларга ёмон намуна бўлди,. У Алини чемпионлик давоми...

3200 12:00 / 04.04.2021
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан у келадиган соатни ваъдалашишган эди. Ўша пайт келди давоми...

3253 07:00 / 14.01.2021
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу румликлар устига бир қўшин юборди. Қўшинда саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Ҳузофа исмли зот давоми...

2851 08:00 / 27.12.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021