1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ваъда берган эдингиз

07:00 / 14.01.2021 3253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан у келадиган соатни ваъдалашишган эди. Ўша пайт келди ҳамки, у (Жаброил алайҳиссалом) келмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги асони отиб юбориб, «Аллоҳ ҳам, У Зотнинг элчилари ҳам ваъдага хилоф қилмайди», дедилар. Кейин айланиб қарасалар, ўринлари остида бир кучукча бор экан. У зот: «Бу ит қачон кирди?» дедилар. «Билмайман», дедим. Уни чиқариб ташлашни буюрдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ваъда берган эдингиз. Кутиб ўтирдим, келмадингиз?» дедилар. Шунда у: «Уйингиздаги итни деб кира олмадим. Биз ит ва сурат бор уйга кирмаймиз», деди. Имом Муслим ривоят қилган.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Ва гуноҳингизга мағфират сўранг ҳамда туну кун Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан У зотни покланг, давоми...

7660 15:00 / 16.03.2020
Ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари давоми...

7794 11:02 / 09.02.2024
Узоқ муддатли очликдан сўнг, мазали таомларга тўла ифтор учун безатилган тўкин дастурхон Рамазонда соғлом овқатланиш хақидаги орзуларимизни чеклаб қўйиши давоми...

20057 17:30 / 02.05.2020
Аҳмад ибн Иброҳим Давриқий айтади .Намоз вақти бўлди. Маъруф Карҳий Абу Тавбага .Бизга имомликка ўтиб бер, деди. У .Ҳозир сизларга ўқиб берганим билан кейингисини давоми...

2425 08:17 / 09.05.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021