1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ибн Ақийл турли илмларни эгаллагани ва асарлари хилма-хил экани

11:00 / 13.12.2020 2497 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Ақийлнинг турли илмларга тегишли йигирмага яқин таснифотлари бўлган. Таснифотларнинг энг улкани «Фунун» китобидир. Бу жуда катта китоб бўлиб, унда ваъз, тафсир, фиқҳ, усулул-фиқҳ, усулул-дин, наҳв, луғат, шеър, тарих, ва ҳикояларга оид жуда кўплаб қимматли маълумотлар жамланган.

Шунингдек, ўтказган мунозараларию мажлисларини ҳамда қалб кечинмаларию хулосаларини ҳам ушбу китобда қайд этган.

Саккиз юз жилдли «Фунун» китоби у зотнинг кўплаб китобларидан бири экани ҳақида Ҳофиз Заҳабий: «Дунёда бу китобдан кўра каттароқ китоб битилмаган, буни менга тўрт юзинчидан кейинги жилдларидан бирини кўрган киши гапириб берди», деган.

Ибн Ражаб ҳам: «Баъзилар уни саккиз юз жилд дейишган», деган сўзни келтирган.

Изоҳ: «Фунун» китобининг кичик бир бўлаги топилган ва Байрутда 1970-1971-йилларда «Дарул машриқ» томонидан икки жилдда чоп қилинган.

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Исмоил қори Исмоил ўғлининг уйларига ташриф буюрдик.Исмоил қори Исмоил давоми...

7564 02:05 / 05.06.2018
Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати муносабати билан бир қатор дунёнинг машҳур уламолари ушбу давлатга ташриф буюрдилар. Ана шундай давоми...

11368 23:15 / 24.11.2022
Ушбу мақола Наманган вилояти, Учқўрғон туманида жойлашган Хожа Саййид Аҳмад эшон мақбарасининг тарихини ёритишга бағишланган бўлиб, унда нақшбандиямажзубия давоми...

2648 16:00 / 08.01.2022
Ҳомидхон махдум Эшон дада мулла Абдулғофур Ғофур қори махдум ўғли 1893 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Заркент маҳалласи ҳозирги Ахси кўчасида зиёли хонадонда давоми...

3051 16:00 / 24.01.2022