1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қадардан шикоят қилманг

08:01 / 21.12.2020 2622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилади ва уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантиради. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилади. Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир».(Талоқ сураси, 2-3 оятлар)

Ушбу оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган: 

«Авф ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ўғли бир жангда душман қўлига асирга тушиб қолди. Бечора ота қаттиқ изтиробга тушиб, мўминларга меҳрибон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. «Душманлар ўғлимизни асир олди. Онаси жуда хавотирда. Нимага буюрасиз?» деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга сабр тилаб, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айтинглар», дедилар. Ота-она тинмай ушбу калимани айта бошлашди. Аллоҳ таоло ушбу қийинчиликдан кейин уларга енгиллик ато этди. Душман Авф ибн Моликнинг ўғлидан ғафлатда қолди. Бир неча кундан сўнг ўғил отасининг олдига тўрт минг қўйни ҳайдаб келди. Авф ибн Моликнинг қувончи ичига сиғмай, Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васалламинг ҳузурларига етиб келиб, хушхабарни етказди. Кетаётиб эса, «Ўғлим олиб келган нарсадан есам, менга ҳалол бўладими?» деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар.

Тақво билан ҳар бир мушкуллик ечилар,
Душмандан ҳам сақлар сени, зафар келар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муайян вақтда Аллоҳ зоҳир қилган нарсадан бошқани пайдо қилишни ирода қилган кимса жоҳилликдан ҳеч нарсани тарк қилмаган бўлади.ndash Жоҳиллик илмнинг тескариси, давоми...

5967 10:00 / 18.03.2019
Ассалому алайкум1. Жанозада маййит қабрга қўйилганида .Мулк, Таборак сурасини ўқиш қайси ҳадисларга асосланган2. Жанозада тупроққа суфлаш борми Далил. давоми...

10423 17:50 / 18.12.2018
Ханнос ибн Саҳим айтади .Зиёд ибн Жарир билан ахлат ёнидан ўтиб кетаётган эдик. Сўзим орасида .Йўқ, омонат билан қасам,, деб юбордим. Шунда Зиёд йиғлади. Мен жуда давоми...

2864 07:10 / 20.09.2019
Қачон У Зот сенга маърифат йўналишини очса, бас, у ила амалинг озлигига эътибор берма. Чунки, албатта, уни сенга Ўзини танишингни ирода қилиб давоми...

2037 11:00 / 28.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021