1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сенегалдаги энг катта Қуръон марказининг асосчиси

15:20 / 28.12.2020 2111 pdf Ўқиш режими + -

Шайха Марям — Қуръонни ўргатишдаги кўплаб фаолияти билан танилган ва Сенегалда энг йирик Қуръон ўқув марказига асос солган муслима аёлдир.

«Sahra Media» нинг хабарига кўра, ушбу Куръон маркази Сенегал пойтахти Дакарда жойлашган ва мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳам филиаллари мавжуд.

Қуръон ҳофизаси Шайха Марям хоним Сенегал, Ғарбий Африкада Қуръонни ўргатиш ва Ислом қадриятлари ва таълимотларини тарқатишда катта хизмат қилган.

Марям Эниас 1934 йилда Сенегал марказидаги Колх шаҳрида таниқли олим оиласида туғилган. Унинг отаси шайх Иброҳим Аниас кўплаб Ғарбий Африка мамлакатларида, хусусан Нигерияда Ислом ва тижания мазҳабини тарғиб қилган.

Марям Аниас отасини Колх шаҳрида ташкил этган Қуръон мактабида таҳсил олган. У болалигида Қуръонни тўлиқ ёд олган. Бундан ташқари, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини араб тилида ва баъзи фиқҳий матнларни отасидан ўрганган.

Шайха Марям 1984 йилда Дакарда Ҳаcи Иброҳим Ҳожи Аниас Таълим Комплексини ташкил этди. Бу Сенегал ва Ғарбий Африкадаги Қуръон ва Ислом билимларини ўргатадиган энг йирик марказлардан бири ҳисобланади.

Йигирманчи асрнинг энг буюк исломий арбобларидан бири ва Сенегалдаги энг йирик Қуръон марказининг асосчиси «Шайха Мерием» лақабли Марям Эниас 26 декабрь куни 88 ёшида вафот этди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

 

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай давоми...

2379 15:30 / 29.12.2020
Дунёдаги барча мусулмонлар учун энг азиз бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойларида Мавлид тадбирларини катта хурсандчилик давоми...

5486 14:16 / 06.12.2018
ИТБ ва ҳукуматимиз ўртасида қатор соҳаларда ҳамкорлик шартномалари имзоланди. ХусусанИТБ Ўзбекистонда онкологик хизматларни ривожлантириш лойиҳасини давоми...

1779 09:30 / 05.09.2021
.Ғазо секторидаги .АлАҳли, касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик,, ndash давоми...

2726 14:05 / 18.10.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021