1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон эълон қилинди

15:30 / 29.12.2020 2378 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Жумладан, фармонда 2021 йилда хизматлар ва сервис соҳаларини ривожлантиришнинг драйверлари сифатида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ички туризмни оммалаштириш, шунингдек, зиёрат туризмини ривожлантириш, ҳамда «Умра+» зиёрат дастурини амалга ошириш белгиланди.

Хусусан, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказиФанлар академиясининг минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академиясиИмом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Мир араб олий мадрасаси тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида 3 штат бирлигидан иборат «Зиёрат туризмни ривожлантириш илмий бўлими» ташкил этилади.

Қолаверса, фармонда айтилишича, «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори бўйлаб жойлашган туризм инфратузилмаси объектларида диний амалларни бажариш (намозхона ва таҳоратхоналар) учун шарт-шароитлар яратиш мажбурий қилиб белгиланди.

«Умра+Ўзбекистон» зиёрат туризми дастури доирасида саёҳатни амалга оширувчи йўловчилар учун Ўзбекистон Республикасидан учиб кетишда пул тўланмасдан олиб чиқишга рухсат этилган юк оғирлиги қўшимча 10 килограммга оширилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Бадиий академия билан биргаликда икки ой муддатда Самарқанд шаҳрида Ислом дини ва минтақадаги мавжуд дин намоёндалари меросини акс эттирувчи тематик ҳиёбонни яратиш, Бухоро вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Бухоро шаҳрида Ислом дини тарихи ва мусулмон оламида таниқли машҳур шахслар инновацион музейини қуриш ва уни ривожлантириш концепцияси бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш юклатилди.

Фармоннинг тўлиқ шакли билан қуйидаги манзилда танишиб чиқишингиз мумкин:

regulation.gov.uz/uz/d/26583

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345сонли .Умра, тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш давоми...

3194 15:00 / 24.10.2023
Миср ҳукуматининг янги сиёсатига мувофиқ биринчи китобхонлар музейи қурилмоқда. Ушбу музей Миср пойтахтида қурилади ва унда қироат юлдузларининг йиғилган давоми...

2072 08:30 / 02.07.2021
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент давоми...

946 20:12 / 27.05.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетган эди. давоми...

2995 10:01 / 18.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021