Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (117-дарс) Осим Куфий қироати

14:00 / 29.12.2020 8097 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Осим ибн Абу Нажуд КуфийИмом Осимнинг куняси Абу Бакр. У киши машҳур қори бўлган. Таҳқиқ, балоғат, фасоҳат ва ширин овоз ила қироат қилиш билан машҳур бўлган. Имом Осим тобеъинлардан бўлиб, Ҳорис ибн Ҳассон Бакрий, Рифоъа ибн Ясрибийдек саҳобалардан ривоят қилгани айтилади. Қуръони Карим қироатини Зирр ибн Ҳубайшдан, имом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумонинг устозлари Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламий ва кўплаб тобеъинлардан олган. 

Имом Осим раҳматуллоҳи алайҳи Куфада қироат илмининг шайхи, етти қорининг бири бўлган. У киши ўзида фасоҳат, таҳқиқ ва тажвидда пешқадамликни жамлаган эди. Қуръони Карим қироатида овози энг гўзал одамлардан бўлган.

Имом Осим ибн Абу Нажуд ҳижрий 127 санада Куфада вафот этган.

У кишининг икки ровийлари – Ҳафс ва Шуъба.

Ҳафс – Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғира Баззоз Куфий. Куняси Абу Амр. Бу киши имом Осимнинг ўгай ўғли бўлган. У кишининг тарбиясида ўсган. Қуръони Карим қироатини ёшлигидан имом Осимдан жуда ҳам дақиқ равишда ўрганган. 

Ҳафс ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 90 йилда туғилиб, 180 санада вафот этган.

Айнан имом Осимдан Ҳафс ривоят қилган қироат ҳозирги кунда бутун олам бўйлаб тарқаган. Бизнинг диёримизда ҳам қадимдан шу қироат жорий бўлган. Бизнинг қироат имомимиз имом Осим, ровийимиз Ҳафсдир.

Шуъба – Абу Бакр Шуъба ибн Аббос ибн Солим Куфий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 95 йилда туғилиб, 193 санада вафот этган.

Шуъба ибн Аббос раҳматуллоҳи алайҳи катта имом ва амал қилувчи олим бўлган. У киши суннат илмининг имомларидан бўлган. Шуъба ибн Аббос раҳматуллоҳи алайҳи Қуръони Каримни ўн саккиз минг марта хатм қилган, имом Осим раҳматуллоҳи алайҳидан уч марта ўтказган. 

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
78. Батаҳқиқ, Биз сизга ҳақни келтирдик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёмон кўргувчисиз. Шунинг учун бугунги кунда ушбу аянчли ҳолга тушиб турибмиз.Сўнгра жаҳанам давоми...

5188 05:00 / 23.01.2017
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръонга моҳир бўлган киши .ҳурматланган ва ўта яхши элчифаришталар, давоми...

1207 19:00 / 15.12.2025
Қуръони Каримнинг асосий эъжози, яъни ожиз қолдириши унинг баёни ndash жумла ва сўз тизимидир. Қуръони Каримнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир ояти, ҳар бир сураси ҳам лафз давоми...

6407 14:00 / 24.07.2019
. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Қуръонни ўқиса ва ёд олса, у ҳалол қилган нарсани ҳалол билса, у давоми...

879 19:00 / 19 январь
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021