1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур баскетболчи Стивен Жексон Исломни қабул қилди

14:00 / 01.02.2021 2290 pdf Ўқиш режими + -

42 ёшли Стивен Жексон Филаделфиядаги «Ибн Усаймин» масжидида ўтказилган маросимда қатнашади. Кейинчалик буни ҳаётидаги унутилмас кунлардан бири деб таърифлайди, у ўзининг instagram саҳифасида. Шу ташриф сабаб, Стивен Жексон Исломни қабул қилади. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.

2015 йилда у 17 йил давом этган машҳурлик ва шов-шувли карьерасидан сўнг Миллий баскетбол ассоциацияси чемпионидан истеъфога чиқади. У NBA нинг ўзида 14 мавсум ўйнаган. 2002-2003 йилги мавсумда San-Antonio Spurs жамоасининг муҳим аъзоси бўлган. Шу вақт мобайнида у жамоаси билан NBA чемпионлигини қўлга киритган.

Ёшлигидан уни онаси Техасдаги Хюстонда тарбиялаган. Унинг ўгай укаси 16 ёшида зўравонлик билан ўлдирилган ва бунинг оқибатида Жексоннинг ҳаёти муаммалорга дуч келган.

Жексон ушбу қийинчиликларга қарамай, NBA чемпионлиги учун сабр матонат билан шуғулланишни давом эттирган спортчилардан ҳисобланади. У «Golden State Warriors», «Indiana Pacers», «Milwaukee Bucks» ва «Atlanta Hawks» каби жамоаларда ўйнаган.

«У Golden State Warriors нинг етакчи ўйинчиларидан бўлган ва жамоанинг юраги эди», дея таъкидлайди машҳур баскетболчи Барон Девис.

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида .Йил имоми ndash 2021, кўрик танловининг давоми...

2679 13:50 / 04.11.2021
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон томонидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси Сардор Умурзоқов давоми...

2194 13:30 / 27.08.2021
Сингапурнинг Web In Travel нашри жаҳондаги ҳалол туризм тўғрисида қизиқарли фактлар ва статистик маълумотларни чоп этди.Pew Research Centre маълумотларига кўра, 2060 йилга келиб давоми...

2825 11:01 / 24.10.2018
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари давоми...

2343 16:31 / 17.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021