1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

11:00 / 02.02.2021 2601 pdf Ўқиш режими + -

Саккизинчи амал

Аллоҳ таолонинг неъматлари, эҳсони, фазли тушадиган саҳар пайтларида холи қолиб, Унинг Каломини тиловат қилиш, Унинг ҳузурида қалб билан, бандалик одоби билан туриш ва бу хилватнинг сўнггида истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.

Аллоҳ таоло саҳар пайтида истиғфор айтувчиларни мақтаб, шундай деб марҳамат қилган:

«Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар» (Зориёт сураси, 18-оят)

Саҳар пайтида кўпчилик ухлаётган бўлгани учун бу пайтда қилинадиган ибодат риёдан холи бўлади. Қолаверса, бу вақтда дуолар ижобат бўлиб, гуноҳлар мағфират қилинади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қудсий ҳадисларнинг бирида: «Албатта, Аллоҳ таоло ҳар куни кечанинг учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва тонг отгунча «Тавба қилувчи борми? Тавбасини қабул қиламан, истиғфор айтувчи борми? Мағфират қилиб, гуноҳини кечаман? Сўровчи борми, сўраганини бераман», дейди», деганлар.

Бу пайтда Қуръони Карим тиловати билан машғул бўлиш, таҳажжуд намози ўқиш, истиғфор айтиш, дуо қилиш энг улуғ амаллардандир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намозидир», деганлар.

Имом Муслим ривояти.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан: «Нима учун тунда таҳажжуд ўқийдиганларнинг юзи гўзал бўлади?» деб сўрашди. У зот шундай дедилар: «Улар Раҳмон сифатли Зот – Аллоҳ билан холи қолишганда У Зот уларга Ўз нуридан ато этади».

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни .Aзон китоблари, нашриётматбаа бирлашмаси томонидан .Катта фиқҳ энциклопедияси, китобининг 1жилди тақдимоти бўлиб ўтди. Tақдимотда давоми...

2809 08:31 / 13.09.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 ҳижрий 1442 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйичаҚарориЗакотнинг тиллодан нисоби 85 давоми...

3419 13:30 / 11.05.2021
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар .Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан давоми...

1293 09:10 / 20.02.2021
Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давоми...

2046 09:36 / 20.07.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021