1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Грознийда Ўзбекистонга зиёрат турлари тақдим этилади

11:30 / 02.02.2021 2165 pdf Ўқиш режими + -

Чеченистон Республикаси туризм вазири ўринбосари Аҳмад Хазуев ва туризм ривожлантириш, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш департаменти директори Мед Атиев, Чеченистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Хасан Ҳакимов раислигида, Ростов-Дон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси консуллиги вакиллари Рустам Қўрғонбоев ва Хўжабахлил Асомовлар билан учрашди. Бу ҳақда «Чечня Сегодня» ахборот агентлигига таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Кун тартибига сайёҳлик соҳасида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, сайёҳлик оқимларининг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш мавзулари киритилди. Шунингдек, жорий йилнинг февраль ойида Грозний шаҳрида «Ўзбекистонга зиёрат турлари» мавзусида бўлиб ўтадиган тақдимот маросимини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди, - деди Чеченистон Республикаси туризм вазирлиги вакиллари.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тур нафақат Шимолий Кавказ аҳолиси, балки бутун дунёдан келган меҳмонлар учун ҳам долзарб ва талабга эга бўлади. Чеченистон Республикасининг барча туроператорлари ва сайёҳлик агентларига «Ўзбекистонга зиёрат турлари» ҳақида маълумот берилади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Cаудия Арабистонида истиқомат қиладиган Муниса бинти Зарифа исмли аёлнинг орзуси ниҳоят Аллоҳнинг иродаси билан ушалди. У ўқиш ва ёзишни ҳам билмасди, деб ёзади давоми...

3309 10:20 / 28.01.2019
Рамазон ойининг 22 куни Маккаи Мукаррама шаҳрида Икки ҳарам ходими қирол Салмон ибн Абдулазиз Оли Саъуднинг бевосита риояси остида .Робитатулъаламилисламий, давоми...

2103 18:02 / 28.05.2019
.Ливерпул, клуби жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ўзининг туғилган шаҳри Бамбалида Сенегал касалхона қуриш учун 693 минг доллар 500000 фунт миқдорида хайрия қилди.Дакара давоми...

2159 13:20 / 01.07.2021
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги делегация 2 декабрь куни Самарқандга давоми...

1391 16:34 / 02.12.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021