1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Руҳий истаклар камайса, моддий истаклар кўпаяди

11:00 / 09.02.2021 2163 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Очкўзлик ҳам зеҳнни заифлаштиради, руҳ ва ақлни парда билан ўраб ташлайди. Бу ҳол нафсни тарбиялаш ва уни нуқсонлардан халос этишга тўсқинлик қилади. Бу билан инсон одамийликдан ҳайвонийликка юз тутади.

Алишер Навоий асарларини сўфийлик нуқтаи назаридан тадқиқ қилиш бу улуғ алломанинг ўзи том маънода сўфий бўлганлигини намоён этади. Эътиқодда қойим, тақвода шойим – бир сўз билан айтганда, шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти тўла-тўкис динимиз равнақи, эл-юрт ривожига хизмат қилган.

Навоий ўз ижодида нафснинг ўпқон экани ҳақида кўп далиллар келтиради. Жумладан, «Лисон ут-тайр» достонида қушлар ўзларининг раҳнамоси – Ҳудҳудга шариатга доир саволлар беришади. Ҳудҳуд саволларга жавоб берар экан, шариат ақидаларини тасаввуфий руҳда талқин қилади. Масалан, қушлардан бири сўрайди: «Лаънати иблис мени доимо васвасага солиб, ножўя хаёлларни кўнглимга келтиради, ундан қутулиш чораси нимада?». Ҳудҳуд ўз жавобида айтади: «Иблис ташқаридаги ғайритабиий куч эмас, балки сенинг нафсинг ва хулқингдаги иллатларнинг ифодасидир, чунки сенинг қалбинг кибру ғурур ва нуқсонларга тўлиб-тошган, уларни кўриб шайтоннинг ўзи ҳам қўрқиб, чўлу биёбонларга қочган бўлур эди».

Бу - парҳезкорлик, яъни ўзни тийиш, ҳазар қилиш. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки дунёдан парҳез этса, унинг нури тажаллиёт нури кирадиган жойга айланади» деганлар.

Навоий унга шундай таъриф беради: «Зуҳд дунё орзуларидан кечмоқдур ва нафс аларнинг мавто заҳрини ичмоқдур ва молу жоҳ хаёли риштасин кўнгулдин узмоқдур ва нангу номус бутларин ушатурға ўзин тузмоқдур ва қабул умидиға риёзат тариқин тутмоқдур. Ва шариат жодасида мардона турмоқдир».

Ҳазрат Навоий руҳий истаклар озайгач, моддий истаклар кўпаяди, дейди. Айни тарзда очкўзлик ҳам зеҳнни заифлаштиради, руҳ ва ақлни парда билан ўраб ташлайди. Бу ҳол нафсни тарбиялаш ва уни нуқсонлардан халос этишга тўсқинлик қилади. Бу билан инсон одамийликдан ҳайвонийликка юз тутади.

Зуҳд – нафс истакларини камайтириш, фикрни унинг орзулари ила банд этмаслик. Кунни чиройли матоҳлар ва лаззатли овқатлар ҳақидаги суҳбат ва баҳслар билан ўтказмаслик. Чунки ҳайвонлар ҳам деярли дуч келган жойда ўтлайди, доимий жун либосида юради, кўп-кўп ухлайди. На ўтмишдан ибрат олиш, на истиқбол андишаси бор уларда. Шундай ҳолда ҳайвонларнинг бахтли ёхуд иззатли бўлишлари ҳақида ўйлаб кўриш мумкинми? Йўқ, албатта. Бу зуҳдга мутлақо мувофиқ келмайди. Аммо ҳеч кутилмаган ва таъмасиз келган неъматлар қабул қилинади ва шукри лозим бўлади.

Алқисса, Ҳазрат Навоийнинг ҳаёти ва ижодини покиза ахлоқ ва гўзал тарбиянинг юксак намунаси сифатида тадқиқ қилиш даркор. Суфиёна қарашлар билан суғорилган унинг асарлари бугунги кунда ҳам, қолаверса келажак учун ҳам, айниқса ёш авлодни тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Ботиний оламни ислоҳ қилиш билан зоҳирий оламни кўркамлаштириш илми, бу – тасаввуф экан, унинг таъсири атрофда ҳам кўринади. Адолат, қаноат, матонат, маърифат, шижоат каби эзгу фазилатлар улуғланган, ёшларининг қалбида шу каби сифатлар маърифий йўл билан сингдирилган жамиятда залолат, жаҳолат, қабоҳат каби иллатларга ўрин қолмайди.

 

Зайниддин Эшонқулов,

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир шахснинг ҳаётини ўрганишда у яшаган даврни ҳам ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаёти ва давоми...

1390 16:36 / 28.05.2025
Имом, ҳофиз, ривоятлари собит Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Ҳамдон Хуросоний. Илм талабида юрт кезганлар.Ҳоким ибн Баййиъга шогирд тушганлар ва таҳсил давоми...

2197 11:00 / 17.01.2021
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг иниларининг вафотиМуҳаммад ибн Мункадир ибн Абдуллоҳнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ишончли, фозил, ровий ҳисобланиб, улуғ давоми...

2248 09:00 / 23.12.2022
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимБарча оламларни йўқдан бор қилиб яратиб, унинг тадбирини қилиб турган, инсонни нутфадан яратиб, тақдирини белгилаб қўйган, унинг давоми...

14317 22:17 / 27.04.2017