1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Саждаи саҳвнинг саломдан кейин бўлиши

14:00 / 21.02.2021 3520 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ  أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى الظُّهْرَ خَمْسًا، فَقِيلَ لَهُ: أَزِيدَ فِي الصَّلَاةِ؟ فَقَالَ: وَمَا ذَاكَ؟ قَالَ: صَلَّيْتَ خَمْسًا، فَسَجَدَ سَجْدَتَيْنِ بَعْدَ مَا سَلَّمَ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِثْلُكُمْ أَذْكُرُ كَمَا تَذْكُرُونَ، وَأَنْسَى كَمَا تَنْسَوْنَ. ثُمَّ سَجَدَ سَجْدَتَيِ السَّهْوِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни беш ракат ўқидилир. Бас, у зотга:

«Намозда зиёда бўлдими?» дейилди.

«Нима учун?» дедилар.

«Беш ракат ўқидингиз», дедилар.

У зот салом берганларидан кейин икки саҳв саждасини қилдилар».

Бошқа бир ривоятда келишича:

«Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Сизлар эслагандек, эслайман ва сизлар унутгандек, унутаман», дедилар ва сўнгра икки саҳв саждасини қилдилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан унутиш сабабли Пешинни беш ракат ўқиш содир бўлганлиги.

2. Саҳобаи киромларнинг юксак одоблари. «Намозда адашдингиз» демасдан, «Намозда зиёда бўлдими?» дейишлари.

3. Саждаи саҳвнинг саломдан кейин бўлиши.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқаларга ўхшаш башар эканликлари.

5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан аёлларингиз кечаси масжидга бориш учун изн сўраса, уларга изн давоми...

3445 11:30 / 25.04.2021
. ,. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади .Аҳли Яман келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Батаҳқиқ, Яман аҳли келмоқда. Улар сизлардан кўра юмшоқ давоми...

6738 10:03 / 18.12.2018
. .Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг давоми...

2608 16:00 / 21.11.2021
. . ,. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Муҳожирлар .Эй Аллоҳнинг Расули Ансорийлар ажрсавобнинг ҳаммасини олиб кетишди,, дейишди. .Йўқ, ундай давоми...

3947 10:11 / 25.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021