1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Намозга виқор билан келинг!

16:00 / 21.11.2021 2607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ نُصَلِّي مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ سَمِعَ جَلَبَةَ رِجَالٍ، فَلَمَّا صَلَّى قَالَ: مَا شَأْنُكُمْ؟ قَالُوا: اسْتَعْجَلْنَا إِلَى الصَّلَاةِ، قَالَ: فَلَا تَفْعَلُوا، إِذَا أَتَيْتُمُ الصَّلَاةَ فَعَلَيْكُمْ بِالسَّكِينَةِ، فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُّوا. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг тапир-тупурини эшитиб қолдилар ва намозни ўқиб бўлиб:

«Сизга нима бўлди?» дедилар.

«Намозга шошилдик», дейишди.

«Ундай қилманглар. Намозга келганингизда ўзингизга оҳисталикни лозим тутинглар. Етга-        нингизни ўқиб, ўтганини тўлатиб ўқинглар», дедилар».

Учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Намоз Аллоҳ таоло билан мулоқот, муножот эканлиги ҳаммага маълум. Жамоат намозига келаётган одам уйидан масжидга қараб биринчи қадамни босишидан бошлаб намозда турган ҳисобланади.

Демак, у намоз ўқиш одобини сақлаши керак. Шошилиб, апил-тапил, номуносиб ҳаракатлар қилиш намоз одобларига тўғри келмайди. Асли ундай одам оҳисталик билан, шошилмай, ўзини виқор билан тутиб, ҳаракат қилиши лозим. Намозни етган жойидан жамоат билан ўқийди. Ўтган жойини эса ўзи ўқиб, тугатиб қўяди.

وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا سَمِعْتُمُ الْإِقَامَةَ فَامْشُوا إِلَى الصَّلَاةِ وَعَلَيْكُمُ السَّكِينَةُ وَالْوَقَارُ وَلَا تُسْرِعُوا، فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُّوا. وَفِي أُخْرَى: إِذَا ثُوِّبَ بِالصَّلَاةِ فَلَا يَسْعَ لَهَا أَحَدُكُمْ وَلَكِنْ لِيَمْشِ وَعَلَيْهِ السَّكِينَةُ وَالْوَقَارُ، صَلِّ مَا أَدْرَكْتَ وَاقْضِ مَا سَبَقَكَ.

Бошқа бир ривоятда:

«Иқоматни эшитсангиз, ўзингизга оҳисталик ва виқорни лозим тутган ҳолингизда намозга боринг. Шошилманг. Бас, намозни етган жойингиздан ўқинг, ўтган жойини ўзингиз тамомланг», дейилган.

Яна бир ривоятда:

«Намозга иқомат айтилса, бирортангиз унга югургилаб бормасин. Лекин ўзига оҳисталик ва виқорни лозим тутган ҳолида юриб борсин.

Намозни етган жойингдан ўқи. Сендан ўтганини адо этиб қўй», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятларда биринчи ривоятдаги маъно бир оз кенгроқ қилиб таъкидланмоқда.

Ундаги оҳисталик шошмасдан ҳаракат қилишни ва беҳуда ҳаракат қилмасликни билдиради. Виқор эса кўринишдаги ҳолат бўлиб, иккала маъно бир-бирини тўлдириб келмоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга давоми...

9561 19:16 / 23.11.2018
t . . . .Бир киши Али ибн Абу Толиб учун зиёфат қилиб, унга таом пиширди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3443 14:25 / 17.02.2025
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

2461 15:54 / 20.08.2023
. . Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолсаю, уни Бомдод давоми...

1913 14:14 / 02.01.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021