1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Норвич» масжиди юзлаб инсонларга ёрдам қўлини узатди

11:00 / 16.03.2021 2146 pdf Ўқиш режими + -

Айлшам кўчасидаги «Норвич» марказий масжиди озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни етказиб бериш хизмати орқали юзлаб инсонларга ёрдам кўрсатмоқда.

Itv.com манбасининг маълумотларига кўра, ҳар якшанба куни масжид кўнгиллилари ўша ҳудуддаги кам таъминланган, муҳтож оилаларга ёрдам бериш ниятида 50 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди.

Ўтган ҳафта давомида маҳаллий ошхона тайёрлаб берган иссиқ овқатларни юзлаб қарияларга улашдилар. Ҳафтасига 300 кишига иссиқ овқат, ва 50 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ўтган йили масжиддаги қўшимча бино ёнғин остида қолган эди. Кўп вақт ўтмасдан жамоат масжид атрофида тўпланиб хайр-эҳсон беришди ва ёрдам таклиф қилишди. Ташкилотчилар ҳеч бўлмаганда ўзгаларга ёрдам бера олишларини таъкидлашди.

«Инсонлар турли аҳволда азият чекишмоқда. Шундай экан, агар биз уларнинг қийин пайтларида уларга озгина бўлса ҳам кўмак бера олсак, бу биз учун улкан шарафдир» - дея таъкилайди Сирожул Ислом, Норвич Марказий Масжиди ва Исломий Жамият Маркази.

Таржимон: Муштарий Хайруллаева 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замонамизнинг етук алломаси, фақиҳи, устоз, шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Шу муносабат билан марҳумнинг барча давоми...

2983 18:51 / 31.10.2024
2022 йил 30 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасида Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қаламига мансуб .Ўзбек қориларининг олтин давоми...

2493 15:28 / 31.03.2022
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити расман 9 июль санасида нишонланадиган бўлди. Байрам муносабати билан 912 июл кунлари ишланмайдиган ва қўшимча дам олиш кунлари ҳам давоми...

1961 11:30 / 08.07.2022
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму давоми...

2309 15:19 / 16.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021