1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда дунёдаги энг катта масжид қурилиши бошланди

19:00 / 15.03.2021 3290 pdf Ўқиш режими + -

Миср дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлган йирик Ислом маданий марказини қуриш лойиҳасини бошлади.

Россиянинг Al Youm веб-сайтидаги хабарларга кўра, Arab Contractors компаниясининг бошқарув кенгаши аъзоси Маҳмуд Аббос Мисрда Ислом маданий маркази «Миср масжиди»ни қуриш лойиҳасини амалга ошираётганини эълон қилди.

Маҳмуд Аббос ушбу марказ Мисрнинг янги маъмурий пойтахти (Қоҳира яқинида) Вадиан шаҳрида қурилаётган энг муҳим лойиҳалардан бири эканлигини ва дунёдаги энг катта масжидлардан бири сифатида кўриб чиқилишини таъкидлади.

Унинг айтишича, қурилиши бошланган масжидда 107 минг киши ибодат қилиши кўзда тутилмоқда, миноралари баландлиги эса 140 метр, шунингдек эркаклар ва аёллар, болалар учун алоҳида Қуръон ўқиш жойи, маросим ва тадбирларни ўтказиш учун катта заллар ҳамда бизнес маркази бунёд этилмоқда. 3000 автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ҳам қурилиш лойиҳасидан ўрин олган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний давоми...

978 14:04 / 28.04.2025
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотинқизлар қўмитаси томонидан миллий либосимизда давоми...

1885 12:01 / 29.09.2023
Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимасиrdquo китоби хайрия сифатида тарқатилмоқдаХабарингиз бор, марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари давоми...

6716 18:03 / 22.09.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 ҳижрий 1442 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйичаҚарориЗакотнинг тиллодан нисоби 85 давоми...

5273 15:18 / 09.04.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021