1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Покистон масжидларида хатмоналар ўтказилиши эълон қилинди

15:00 / 31.03.2021 2025 pdf Ўқиш режими + -

Покистон дин ишлари вазири мамлакатдаги масжидлар Рамазон ойида очиқ бўлиши ва ифторликдан сўнг Қуръони Карим хатмоналари жамоат билан ўтказилишини эълон қилди.

Tribune хабарига кўра, Покистон дин ишлари вазири Қуръонни ёд олиш ва ўқиш мусобақасидаги нутқида мусулмонларга диний маросимларни ўтказишда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди.

Ўтган йили масжидларда коронавирус сабаб, масжидлар фаолияти тўхтаган ва бу йил масжидлар мусулмонлар учун очиқ бўлишини, ҳамда соғлиқни сақлаш баённомаларида кўрсатилган қоидалар тўлиқ бажарилиши кафолатланишини таъкидлади.

«Покистон ҳукумати Саудия Арабистони ҳукуматининг Ҳаж шартномаларини имзолаш бўйича жавобини кутмоқда», дейди Покистон дин ишлари бўйича вазири. — Мамлакатда Қуръонни ўқиш маданияти тарғиб қилиниши керак ва коронавирус эпидемияси тугаганидан кейин Миср ва бошқа мамлакатлардан тақдимотчилар Покистонга таклиф қилинади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Турк матбуоти хабарига кўра, Кембриж марказий масжиди Буюк Британиянинг энг обрўли архитектура мукофоти .RIBA Stirling,га номзод қилиб кўрсатилди.Кембриж марказий давоми...

1957 09:15 / 15.10.2021
Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси ndash Усмон мусҳафи Тошкент Қуръонини реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида давоми...

1612 22:01 / 02.05.2024
Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги .Даштбоғ, кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечириш учун давоми...

1976 12:00 / 19.02.2021
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси биткоин криптовалютадан фойдаланиш масаласига изоҳ берди. Бу ҳақда Total.kz манбаси хабар берди..Қозоғистон мусулмонлари давоми...

2160 12:30 / 24.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021