1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мисрлик дин тарғиботчиси

13:30 / 06.04.2021 3119 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарих поезди бизни Ислом умматининг кўплаб буюк инсонлари чиққан Юқори Мисрга олиб боради. У ердан таниқли Ислом олими имом Суютий ва муҳаддис, тарихчи Аҳмад Шокир, унинг акаси адабиётчи Маҳмуд Шокирлар чиқиб, умматнинг қадриятларини ўз қаламлари билан ҳимоя қилишган. Шунингдек, у ердан бу умматнинг кўплаб буюк қаҳрамонлари етишиб чиққан. Биз сизлар билан танишиб чиқадиган шахс бу — Али Журжавий.

Али Журжавийнинг тарихи 1906 йили Юқори Мисрдаги Журжа туманининг Уммул Қуръон қишлоғидан бошланади. Бир куни шайх ал-Азҳарий қизиқ бир хабар ўқиб қолади. Хабарда Япониянинг бош вазири Кацура жаҳон миқёсидаги конференция ўтказилишни режалаштириб, унда ҳар бир дин вакили ўзининг дини ҳақида маълумот бериши учун, дунёдаги барча ўлкаларнинг зиёлилари файласуфлари ва диний олимларига мактуб йўллайди.

Али Журжавий «ал-Азҳар»нинг шайхларига бориб, эртароқ ҳаракат қилиб, японларга динни тарғиб қилиш имкониятидан фойдаланиб қолишликларини айтади. Шайх Журжавий ўзининг шахсий «ал-Иршад» номли газетасига «ал-Азҳар»нинг шайхларига кеч бўлиб қолмасидан эртароқ ҳаракат қилиб, конференцияга бориш керак деган маънода мақола ёзади. Лекин шайх улардан кутилган жавоб ололмайди. Шунда у Японияга ўз ҳисобидан боришни мақсад қилади. Қишлоғига бориб беш феддан (ер ўлчови тахминан, 0,42 га тўғри келади) ерини сотиб, Александриядан Италияга, ундан сўнг Аданга кема билан сузиб ўтади. Сўнг Ҳиндистоннинг Бомбейига бориб, у ердан Цейлон оролидаги Коломбога (ҳозирги Шри-Ланка) ўтиб, ундан сўнг инглизларни Сингапурга жўнаган кемасига ўтириб кетади. Сўнг Сингапурдан Гонгконга, ундан сўнг Япониянинг Иокогама портига етиб келади. Шайх Журжавий Японияда Калькутта шахйлари, Тунисдаги Кайруан шаҳридаги берберлар шайхлари, Шарқий Туркистондан келган ва Россия мусулмонларининг шайхлари билан учрашади. Уларнинг бари Журжавий сингари, японларни Исломга даъват этиш имкониятидан фойдаланиб қолиш учун, ўз ҳисобларидан келишган экан. Усмонийлар халифаси Абдулҳамид II расмий равишда турк олимларидан иборат бир делегат юборибди. Бу олимлар дунёнинг турли жойларидан йиғилиб, барчаси бир Исломий делегатни ташкил этишади.

Шундай қилиб диний конференция бошланади. Ҳаммаси ўз динлари ҳақида нутқ сўзлашади. Фурсат мусулмонларга келганда Ислом олимлари японларга дин таълимоти ҳақида сўзлайдилар. Бир қанча вақтдан сўнг конференция якунланиб, Япония императори келган делегатларнинг барчасига ўз миннатдорчилигини билдириб, унинг конституциясида динни тарғиб қилиш ҳуқуқи берилганлигини эълон қилади. Демак, японлар хоҳлаган динига эътиқод қилишлари мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, шайх Журжавий ўзининг диндош дўстлари ва таржимони билан Токио кўчаларида Ислом динининг асл моҳияти тўғрисида сўзлаб, одамларни унга даъват қилади. Уларнинг қўлида кўплаб японлар Ислом динини қабул қилишади. Шайх Журжавий ўзининг китобида Япониядаги ҳолатни қуйидагича ифолайди:

«Агар Японияга бу пайтгача мусулмон делегатларини юборишиб, бу усулни қўллашганда эди, у ердаги мусулмонлар сони минглаб эмас, балки миллионга етган бўларди. Бизнинг қўлимизда Исломни қабул қилганлар сони тахминан ўн икки минга етган».

Шунингдек, мисрлик дин тарғиботчиси Али Журжавийдан иқтибос келтириб ўтамиз:

«Мана шу усул билан японларга Исломни етказдик. Улар диннинг афзалликларини тушунишиб қабул қила бошлашди. Биз уларга Исломни қанча кўп тушунтирганимиз сайин динни қабул қилганларнинг сони ортиб борди. Жамоамизнинг довруғи шаҳарга кенг тарқалди. Исломни қабул қилганлардан динни мақтаганликларини ҳам эшитдик. Сабаби Ислом уларга Аллоҳни танитиб, зулматдан нурга олиб чиққан эди».

«Ислом умматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу соф олтин динорлар тарихдаги энг кучли қийматдаги олтин тангалар ҳисобланиб, Муробитлар давлати томонидан зарб қилинган. Ушбу тангалар билан Андалусия, давоми...

2094 11:00 / 14.02.2023
Исмоил алайҳиссалом қиссасиИсмоил алайҳиссаломнинг қиссалари, у зотнинг ҳаётлари ҳақида юқоридаги саҳифаларда .Исмоил алайҳиссалом, сарлавҳаси остида батафсил давоми...

4525 12:00 / 04.07.2019
Довуд алайҳиссаломнинг насаблари Яҳузо Яҳудо ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимга боғланади. Насаб илми соҳибларининг ҳаммалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн давоми...

6389 12:10 / 04.04.2019
У кишининг тўлиқ исмлари Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулъуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай Қураший Адавийдир. У киши давоми...

2545 17:00 / 15.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021