1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Макдоналдс Россияда ҳалол бургерларни тайёрлашга рози

15:30 / 06.04.2021 2349 pdf Ўқиш режими + -

Макдоналдс ва Мираторг томонидан ташкил этилган онлайн пресс-тур давомида Россиядаги Макдоналдс сифат менежери Владислав Соломатов компания истеъмолчи хоҳласа, сабзавот ва ҳалол гўштли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.

Экспертнинг таъкидлашича, компания мижозларнинг сўровларини диққат билан кузатиб боради ва агар бу ўринли бўлса, исталган вақтда ушбу тенденцияга ўтишга тайёр.

Компания ҳалол аккредитациядан ўтган, шу жумладан, араб мамлакатларига гўшт маҳсулотларини етказиб беради.

«Агар бизнинг истеъмолчиларимизда бундай маҳсулотларга талаб мавжуд бўлса, унда биз Ҳалол сертификатини олиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрмиз. Ҳозирча биз ишлаб чиқаришда ушбу принципларга риоя қилмаймиз. Аммо бизнинг мижозларимиз, айниқса ҳалол маҳсулотларга эҳтиёж катта бўлган минтақаларда бундай илтимос бўлса, биз бу йўналишда ишлашга тайёрмиз. Биз бу борада жуда мослашувчанмиз», - дея хулоса қилди Владислав Соломатов.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили давоми...

2526 17:30 / 10.04.2019
Бугун, 16 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Олмазор туманидаги .Ҳазрати имом, давоми...

1871 10:59 / 16.02.2022
Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика бош бошқармаси ҳаж амалларини бажаришга келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўраБу йил бир миллион 833 минг 164 давоми...

2813 21:32 / 22.06.2024
2021 йил 29 май куни Ютазинский тумани Уруссу қишлоғида аёллар ўртасида Бутунроссия Қуръон қорилар мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Татаристон Республикаси давоми...

2862 17:00 / 26.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021