1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Саҳарлик қилиш ният ўрнига ўтадими?

06:00 / 08.04.2023 3024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши ҳар куни рўза тутадиган бўлиб саҳарлик қилса, тили билан ҳам дили билан ҳам рўзани ният қилмаса саҳарлик қилишлиги ният ўрнига ўтади. Лекин саҳарлик қилаётган вақтда рўза тутмасликни ният қилса ёки одати ҳар куни ўша вақтда таомланишлик бўлса ёки ҳаммадек саҳарликка туриб рўза тутмайдиган киши бўлса, унинг саҳарлик қилиши ният ўрнига ўтмайди. Саҳарлик ниятнинг ўрнига ўтишлиги Рамазоннинг рўзаси, тайин қилинган назрда ва нафл рўзалардадир. Бундан бошқаларда эса саҳарлик билан биргаликда қайси рўзани тутаётганлигини дил билан ният қилиши зарурдир. Кечанинг аввалида «саҳарликка тураман» деб ният қилиниши рўзани ниятининг ўрнига ўтмайди. (Умдатул-Фиқҳ).

فَالسُّحُورُ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ نِيَّةٌ

Рамазон ойида саҳарликка туришнинг ўзи ният ҳисобланади.

Жавҳаротун-Наййироҳ

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фитр садақаси садақаи фитр Рамазондан фитрга оғиз очиқлигига чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий давоми...

4728 17:19 / 31.05.2018
t . . . . Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар давоми...

4043 18:00 / 13.04.2023
Рўза, араб тилида .сиём, деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Шарият истилоҳида эса .Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани давоми...

21382 05:00 / 11.01.2017
Фитр садақаси садақаи фитр ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожиб бўлади. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот давоми...

4919 17:20 / 31.05.2018