1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ИСЛОМ ОЛАМИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ

20:23 / 14.04.2021 3124 pdf Ўқиш режими + -

Бугун мусулмон уммати, хусусан, Ўрта Осиё халқига катта йўқотиш, оғир жудолик етди. Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, ўринбосарлари Ҳазрат Ҳикматуллоҳ домла вафот этдилар.

Марҳум домла ҳақларида кўпчилигимиз жуда кўп эшитганмиз ва муҳаббат қилганмиз.

Ҳикматуллоҳ домла исломий илмларнинг турли тармоқларида араб ва форс тилида дарс берардилар. Тожикистоннинг тоғли ҳудудларидан бирида маскан тутиб, юзлаб толиби илмларга араб тили, фиқҳ, ҳадис, тафсир, тасаввуф ва бошқа илмлардан таълим берар эдилар. У киши қадимги илм мадрасаларининг сўнги вакилларидан эдилар. Дарс бериш услублари ҳам ўша анъанавийликка асосланган эди. Тасаввуфдан иршод берардилар. Қўлларида жуда кўп олимлар етишиб чиққан. Бир қатор асарлар ҳам битганлар. Бир сўз билан айтганда, у киши замонамиз алломаси эдилар.

Ҳикматуллоҳ домла раҳматуллоҳи алайҳ ҳақиқий раббоний олимлардан эдилар. Намоз ўқишлари, ундаги хушуълари ўзи катта таълим эди. Ҳар бир нафасда Аллоҳ таолонинг ёди билан бандликлари яққол кўриниб туради. Аксар ҳолатда сукутда, зарурат бўлгандагина сўзлар эканлар. Суҳбатлари жуда ҳам ширин, мажлислари файзёб, ўзлари илмий баҳсларга ҳарис, лоақал қисқача савол жавоб, илмий суҳбат бўлишини истар эканлар. Юзларидаги нур, сўзларидаги ҳаловат, нигоҳларидаги маъно, ўзбекона илтифотлари ҳар қандай одамни ўзига ром этади. Савол берилса, далилни ҳозирлаб, кейин жавоб берар эканлар, ҳатто жуда оддий масалаларда ҳам.

Аллоҳ таолодан қиёматда у киши қатори солиҳ ва аброр бандалари билан бирга айлашини сўраймиз.

Парвардигори олам устозни Ўз раҳматига олиб, илмга қилган хизматларини ўзларига ҳамроҳ айласин, гўзал тарзда мукофотласин ва умматга хайри халаф берсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср Вақф вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда миллий ва халқаро Қуръон мусобақалари ғолибларини рағбатлантириш учун 1,2 млн миср фунти, қарийб 700 минг АҚШ давоми...

1918 07:30 / 26.03.2019
Аллоҳ таолога Ўзининг мақомига мос ҳамду санолар бўлсинПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсинРоббул давоми...

1508 12:54 / 01.06.2023
Покистон Бош вазири Имронхон ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилиш учун Мадинага давоми...

2970 17:53 / 30.10.2021
Яқинда .Grand ta`lim, муассасасининг Чилонзор туманидаги асосий биносида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу суҳбатга Малайзия Ислом билимлари университети University Sains Islam давоми...

2677 16:00 / 14.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021