1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Бу куч Аллоҳдир

16:30 / 23.04.2021 4557 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Эдуард Кейсел «Борлиқ азалийдир», дейилишини рад этиб шундай дейди: «Илм очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, бу борлиқ азалий бўлиши мумкин эмас. Биз доимо иссиқ жисмдан совуқ жисмга ҳарорат ўтиб туришини яхши биламиз. Бунинг акси, яъни совуқ жисмлардан иссиқ жисмларга ҳарорат қайтиб ўтиши асло мумкин эмас. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, бу борлиқда барча жисмлардаги ҳароратларнинг тенглашиши учун ҳаракат бор. Агар шундай бўлмаса, кимё­вий ва табиий ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас. 

Модомики, кимёвий ва табиий ўзгаришлар давом этиб турган экан, ишонч билан айтиш мумкинки, бу борлиқ азалий эмасдир. Агар азалий бўлганида, ундаги энергиялар қачонлардир тугаб, ҳаётдан асар ҳам қолмаган бўлур эди. Шундай қилиб, илм борлиқнинг бошланиши борлигини исбот қилади. Бу эса Аллоҳнинг борлигига далилдир. Чунки ҳар бир янги пайдо бўлган нарса ўзини ўзи ярата олмайди. Балки уни қандайдир ташқи куч вужудга келтирган ва ҳаракатлантирган бўлиши керак. Бу куч Аллоҳдир».

Доктор Эдуард Кейсел

Муаллиф
Доктор Эдуард Кейсел
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юз миллионлаб инсонларнинг дини бўлган Ислом бошқа динлар билан таққослаганда дунёда давомий қоладиган дин ҳисобланди. Бу ақлга таянадиган диннинг манбаи ва давоми...

3270 15:18 / 21.06.2019
....ахлоқ жамият ҳодисасидир. Ёлғиз бир инсоннинг ахлоқли бўлиши етарли эмас, чунки ахлоқ жамиятдаги муносабатлар орасида энг муҳимидир.Аллоҳ таоло инсонни гўзал давоми...

5171 13:03 / 21.12.2018
.Кўп уйлардан исломни қидирдим. Аммо исломни улар деворга зийнат қилиб осиб қўйишганини кўрдим. Уй кутубхоналарида териб қўйилган, устида чанг тўпланиб қолган давоми...

3561 16:04 / 21.02.2020
Голландиялик ёзувчи Франц Сталл бир журналга ёзган мақоласида Исломдаги ахлоқий таълимотлар билан Европадаги ахлоққа чақирувчи ташкилотларнинг таълимотини давоми...

3788 16:56 / 11.09.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021