1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Рамазон ҳайити арафасида 100 нафар маҳкумни афв қилди

22:38 / 12.05.2021 1738 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

                                                                                                                                                                     Mанба: Kun.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ndash Ўзбекистон Либералдемократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни давоми...

2192 16:26 / 22.06.2023
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Ислом тараққиёт банки ИТБ президенти давоми...

2169 19:30 / 01.09.2021
Ўзбекистонда Ҳалол сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ўзстандарт агентлиги давоми...

4005 06:24 / 27.08.2018
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетмакет дам олиш кунлари белгиланди.ССВ матбуот хизмати бу давоми...

1852 12:23 / 01.05.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021