1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Чигиртка ва капалакнинг ўртасидаги фарқ нимада?

18:00 / 14.05.2021 3447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чигиртка белгиланган тартиб ва қатъий интизом асосида ҳаракатланади ва қаерга кетаётганини билади. Капалак эса, бетартиб шаклда учиб юради. Қиёмат қоим бўлганида одамларнинг ҳолати худди капалакка ўхшайди.

Аллоҳ таоло бу ҳақда: «У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган капалак (парвона)лар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар)», деган. (Қориъа сураси, 4-оят).

Аммо, баъс – яъни, ўлгандан кейин қайта тирилиш кунида эса одамлар маҳшар майдони томон тартиб билан борадилар.

«(Қиёматдаги бўладиган даҳшатли ҳисоб-китобга) чорлайдиган Кунда улар (кофирлар) кўзлари (қўрқувдан) қуйига боққан ҳолларида гўё ёйилган чигирткалар каби, қабрларидан чиқиб келурлар!» (Қамар сураси, 7-оят).

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тобеъинлар саййиди Ато ибн Аби Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ қопқора, ғилай, чўлоқ, бурни Миср ловияси каби пучуқ киши эди. Кейинчалик кўзи кўр бўлиб қолди. У ҳақида Иброҳим давоми...

3609 11:30 / 23.12.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўладиrdquo, деганлар.Имом Муслим давоми...

11625 15:31 / 28.04.2024
. , . ,. . . Убайдуллоҳ ибн Қибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Сафвон давоми...

2326 15:20 / 21.10.2024
Ўшанда маҳзунлик йили эдиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Қурайшдан ҳимоя қиладиган метин девор бўлмиш Абу Толиб вафот қилди. Завжалари, ҳабибалари, давоми...

2034 09:00 / 10.02.2023