1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бошқирдистонда қурилиши бошланганига 107 йил бўлган масжид очилди

19:09 / 03.06.2021 1916 pdf Ўқиш режими + -

Бошқирдистон Республикаси Бураево қишлоғида қурилиши 107 йил олдин – 1914 йилда бошланган масжид очилди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбасига таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.

Маҳаллий татар савдогари Шарафутдин Хамитов 1914 йилда «Тарихий масжид»ни қуришга киришди. Фақат том ва минораларни тугатиш қолди, лекин қулоқлаштириш ва тазйиқ остига тушмаслик учун савдогар ва унинг оиласи ўз она юртларини тарк этиб, Хитойга йўл олди. Бураевонинг еттинчи жоме масжиди шу сабаб очилмай қолди. Инқилобдан кейин масжид биноси дон омбори, кутубхона, клуб ва кинотеатр сифатида ишлатилган. 2000 йиллар бошида бинони бузиб, унинг ўрнида кўнгилочар савдо марказини қурмоқчи бўлишган, бироқ маҳаллий аҳоли масжид биносини ҳимоя қила олган. Унга тарих ва маданият ёдгорлиги мақоми берилди ва 2003 йилда масжид барпо этишга киришилди.

«Масжид қурилиши 1914 йилда бошланган, Аммо тўхтатилган. Бино социализм даврида ҳам халққа хизмат қилган. Турли вақтларда клуб, кутубхона ва кинотеатр сифатида ишлатиб келинди. Аллоҳ таоло бу жойни қайтариб, масжид қила оламизми ёки йўқми дея бизнинг халқимизни синовдан ўтказди», дейди Бошқирдистон Республикаси Бураев тумани имом-муҳтасиби Рифат Зарипов масжиднинг очилиш маросимида.

Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин эса 1906 йилда Бураевода олтита масжид ва тўртта мадраса бўлганини эслатди.

Масжиднинг очилиш маросимида Россия Федерацияси Мусулмонлари диний идораси раисининг муовини Рушан Аббасов, Саратов вилояти муфтийси Муқаддас Бибарсов, Пенза вилояти муфтийси Ислом Дашкин, Ульяновск вилояти муфтийси Муҳаммад Байбиков, Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин ва унинг биринчи ўринбосари Айюб Бибарсов, Татаристон Республикаси бош қозиси Жалил Фазлиев, Бошқирдистон Республикаси раҳбари маслаҳатчиси Руслан Карамишев, Бураев туман маъмурияти раҳбар ўринбосари Марат Ахунов ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Бу ерда тарихий масжид биносининг ўзини қайта тиклаш билан бир қаторда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, жамоат жойи учун зарур бўлган барча турдаги ишлар амалга оширилди. Масжид қошида мактаб ҳам очилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2024 йил 17 апрель куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг 20 филиали ndash Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга узоқ йиллар давоми...

1879 16:28 / 17.04.2024
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум давом этмоқда.Жаҳон банки гуруҳининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси етакчиси давоми...

2123 16:10 / 03.05.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади. давоми...

1668 15:48 / 06.02.2023
Шаҳарликлар 2022 йилнинг илк бомдод намозини Аё София масжидида адо этишди.Унда Туркиянинг Дин ишлари раҳбари Али Эрбаш ҳамда фуқаролар иштирок этди.Дин ишлари давоми...

2148 08:00 / 02.01.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021