1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар Андижонга ташриф буюришди

12:08 / 08.06.2021 3061 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 8 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижон вилоятига ташриф буюришди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълумотига кўра, ташриф давомида юртимиз уламолари иштирокида жоме масжидлар, маҳалла гузарлари, олис ва чекка ҳудудларда кенг жамоатчилик билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар кўзда тутилган.

Сафар асносида вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш баробарида дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш режа қилинган.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонининг Ислом ишлари, тарғибот ва раҳбарлик вазирлиги мамлакатдаги масжидларда ва аёллар марказларида Қуръон ўқиш ва ёдлаш курслари давом этишини давоми...

1951 18:00 / 15.10.2021
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1920 22:09 / 18.07.2023
Қатар вақф ва ислом ишлари вазирлиги .IslamWeb, портали орқали .Қуръон қироатлари ва уларнинг илмлари энциклопедияси, махсус рақамли лойиҳани тақдим этди. Ушбу лойиҳа давоми...

872 18:02 / 12 февраль
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовга ва .Юнусобод Оқтепа, жомеъ масжиди имомхатиби Нуруллоҳ домла Обидовга Зубайда давоми...

1216 16:25 / 25.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021