1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон қироати бўйича рақамли энциклопедия

18:02 / 12 февраль 870 pdf Ўқиш режими + -

Қатар вақф ва ислом ишлари вазирлиги «IslamWeb» портали орқали «Қуръон қироатлари ва уларнинг илмлари энциклопедияси» махсус рақамли лойиҳани тақдим этди. Ушбу лойиҳа Қуръони Карим илмларини замонавий ахборот технологиялари ёрдамида кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Вазирликнинг расмий маълумотига кўра, энциклопедия Мисрдаги қироат мактабларининг собиқ бош раҳбари, Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари бошчилигида тайёрланган ва тартибга солинган. Ушбу манба қироат илмларини илмий асосда тушунтириб берувчи кенг қамровли қўлланма бўлиб, уламолар, талабалар ва Қуръон илмига қизиқувчи барча мутахассислар учун мўлжалланган.

Мазкур энциклопедиядаги маълумотлар илмий асосга эга. Унда Қуръон қироатларининг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган силсиласи саҳиҳ иснод орқали етиб келганлиги ва бу йўлларнинг мутавотир экани алоҳида таъкидланган.

Лойиҳа икки муҳим йўналишни бирлаштиради:

1. Бошловчилар учун: мураккаб илмий тушунчаларнинг содда

ва тушунарли баёни.

2. Мутахассислар учун: маълумотларнинг илмий таҳлили ва нақлларнинг аниқ ифодаси.

Мазкур платформа қуйидаги муҳим бўлимларни ўз ичига олади:

- Ўн қироат имомлари: уларнинг ҳаёти, ровийлари ва ривоят силсилалари (иснодлари) ҳақида батафсил маълумот.

- Усул ва фуруъ масалалари: Қироатдаги назарий қоидалар ва амалий фарқларнинг шарҳи.

- Илмий қиёслар: «Етти ҳарф» тушунчаси ва мутавотир қироатлар ўртасидаги фарқлар.

- Тажвид илми: қироатга хос бўлган ҳарфларнинг талаффуз қоидалари.

- Матнлар шарҳи: «Шотибийя», «Дурра» ва «Тоййиба» каби қироат илмига оид машҳур манзумаларнинг изоҳлари.

Ушбу энциклопедия қироат меросини рақамли шаклда ҳужжатлаштириш ва сақлаш йўлидаги улкан қадам сифатида баҳоланди. Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳа таълим муассасалари ва Қуръон ёдлаш марказлари учун ягона ва ишончли манба бўлади. Илмий тадқиқотлар учун очиқ ва қулай платформа ролини ўйнайди. Интернет тармоғидаги исломий контент сифатини янги босқичга кўтаради.

Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари ҳақида маълумот

 

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Умра зиёрати учун халқаро парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ахбар альявм нашри хабар берди.Бунга бир қатор мамлакатларда давоми...

1710 16:00 / 21.12.2020
Рабиул аввал ойи мўминмусулмонлар учун ўзгача севимли ойдир. Зеро, бу ойда оламлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойда давоми...

2799 13:49 / 26.10.2019
Мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан афв тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда давоми...

1036 16:34 / 28.08.2025
Маълумки, жорий йилдан бошлаб шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, нашр этила бошланди. Жумладан .Иймон,, давоми...

4873 14:05 / 03.12.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021