1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (7-қисм)

05:00 / 07.03.2017 3646 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

36. Дўстлар икки хил бўлади:

1. Шундай дўстки, умр бўйи сиз унинг яхшилигини унутмайсиз.

2. Шундай дўстки, вафот этадиган кунингизгача сиз унинг алдовини, хиёнатини унутмайсиз.

37. Ҳозирги замонда икки хил ақл бор:

1. Фикрлар ҳақида гапирадиган улкан ақллар.

2. Инсонлар ҳақида гапирадиган майда ақллар.

Сиз қайси бири бўлишни ўзингиз танланг!

38. Баъзи кимсалар сизни қийнаётганларини, дилингизга озор бераётганларини сезмайдилар. Чунки, сиз уларни доим кечирасиз.

39. Эҳтиром заифлик эмас, тарбиядир. Узр сўраш хорлик эмас, хулқдир.

 

40. Эй Роббим! Албатта, оилам Сенинг менга берган энг гўзал ҳадяларингдан, менга берган неъматларингнинг энг қимматбаҳосидандир. Уларни Ўзинг муҳофаза қил ва бахтиёр айла!

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўз ёшлари қалбдаги сўзлардир Нутқ қилишга тилнинг, бардош ила кўтаришга қалбнинг қурби етмагач, у кўзлардан отилиб чиқади.

2144 09:59 / 04.12.2018
Менга бировлар ҳақида гап ташийдиган одамга ишонмайдиган бўлдим, чунки бировларга ҳам мен ҳақимда гап ташиши аниқ.

3334 08:50 / 19.10.2017
Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Бир куни бир кишининг таклифига биноан уйига меҳмонга бордим. Эндигина оғзимга бир луқма солган давоми...

1465 14:33 / 16.07.2025
Роббим Холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, раҳматингдан умидворман

4301 08:45 / 03.12.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021