1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

19:30 / 17.06.2021 1993 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 16 июнь куни «Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда Миср Араб Республикаси, Иордания, Туркия, Германия, Швеция, Франция, Босния ва Герцеговина, Россия, Малайзия, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон каби ўндан зиёд давлатлардан мотуридийшунос ва исломшунос олимлар қатнашди.

Конференция давомида иштирокчилар томонидан Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти: мотуридий алломаларининг ушбу таълимот ривожидаги ўрни, мотуридийлик таълимотининг мўътадилликни таъминлашдаги аҳамияти, Имом Мотуридий илмий меросини ўрганиш ва мотуридийлик таълимотида ақидавий масалаларнинг ёритилиши юзасидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар сингари муҳим илмий масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Марказ томонидан нашрга тайёрланган Имом Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» 29-жузи, Мулла Али Қорийнинг «Шарҳ ал-Фиқҳ ал-акбар», Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ал-Ҳидоя», «Юртимиз алломалари рукни остида 10 та рисола», «Халқаро ислом ташкилотлари», «Мутаассибликка қарши мўътадиллик: метод ва таҳлиллар» «Долзарб раддиялар», «Ислом ниқобидаги мутаассиб гуруҳлар» каби бир қатор китоблар, шунингдек, «Мотуридийлик» илмий-маърифий журналининг нишона сони тақдимоти ҳамда талабалар ўртасида «Имом Мотуридий издошлари» рукни остида ташкил этилган танловнинг энг яхши мақола, энг яхши видеоролик, энг яхши инфографика номинациялари бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имомлик ndash шараф, масъулият, шу билан бирга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг муборак касбларидир. Шу боис имом ҳар доим маърифатли, ўз устида давоми...

2254 17:38 / 28.08.2023
Марокашлик таниқли футболчи Ҳаким Зиеш 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги шовшувли ўйинидан сўнг ўз бонусидаги 262 минг фунт давоми...

2010 15:26 / 16.12.2022
Евросиё тараққиёт банки Марказий Осиёда исломий молияни фаол тарғиб қила бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда банк маъмурияти 2023 йил 11 октябрь куни Марокашда бўлиб давоми...

1590 14:21 / 24.10.2023
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига, Ислом умматининг манфаати йўлида қилган хайрли ишларига холис назар ташлайдиган давоми...

2459 13:42 / 06.09.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021