1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Покликда намуна бўлган ҳашарот

09:08 / 18.06.2021 4792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимларни ҳайрон қолдирган бир тадқиқотда чумоли ўзини ва атрофини ажиб тарзда тозалаши маълум бўлди. У ўзини ва атрофини шу даражада тозалар эканки, биз чумолининг уясидан касалликка сабаб бўлувчи микроб, зарарли моддани топмас эканмиз. Австралиянинг фан ва техника институтида ўтказилган ушбу тадқиқотда олимлар чумолилар инига зарарли емиш сочиб қўйдилар. Чумолилар дарҳол ўз таналаридан ва бошқа чумолилар танасидан ўша зарарли моддани кетказа бошладилар. Ҳар бир чумоли бошқа чумолига зарарли моддадан халос бўлишга ёрдам берарди. Оқибатда уяни тўла-тўкис тозалашга эришилди.

Чумолилардаги бир-бирига ёрдам бериш, покланиш, яхшиликни бошқага раво кўриш, кўпчиликка манфаат етишига уриниш борасидаги услуб инсоният услубига ўхшайди.

Бу жараёндаги ғаройиб ҳолат шуки, чумолилар бошқа чумолилардаги ўша зарарли моддани касаллик аломати кўринмасидан туриб бартараф этишади. Улар бундай эҳтиёткорлик борасида инсонлардан ҳам ўзиб кетишмоқда. Чунки инсон касаллик белгиси кўрина бошлагандан сўнг шифокорга боради. Ана шу эътибордан чумолилар «поклик устаси» саналишар экан. Маълумки, катта миқдордаги чумоли тор ковакда яшайди. Бундай тор жойда касаллик тез тарқалиш эҳтимоли бор. Лекин покликка ниҳоятда эътибор берадиган чумолилар оламида касаллик тарқалиши деган нарса кузатилмайди. Чумолидан ўрганадиган нарсаларимиз борлиги сезиляптими?

Хўш, тор жойда зич яшайдиган ҳашаротлар орасида турли касаллик тарқалмаслиги учун уларга покланишни ким ўргатди? Албатта, Аллоҳ таоло уларга бундай услубда покланиб туришни таълим берган, покланиш илҳомини ато этган.

Чумоли, танасининг ҳажмига таққослаганда, бошқа ҳашаротлар орасида катта мияга эга ҳашарот ҳисобланади. Лекин бу мия юқорида айтилган мураккаб амалиётларни бажаришга кифоя қилмас экан. Олимлар чумолилар ўзига хос интернет тармоғидан ёки маълумот алмашиш тизимидан фойдаланишини, бу тармоқ «google» компаниясидан устун туришини кашф этдилар. Шулардан келиб чиқиб, чумолиларни инсониятга ўхшайдиган алоҳида уммат дейишимиз мумкин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَمَا مِن دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ وَلَا طَائِرٍ يَطِيرُ بِجَنَاحَيْهِ إِلَّا أُمَمٌ أَمْثَالُكُم ۚ مَّا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِن شَيْءٍ ۚ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّهِمْ يُحْشَرُونَ

 

«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар» (Анъом сураси, 38-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

 

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпгина тадқиқотлар кун давомида ҳар куни қисқа ухлаш муҳимлигини тасдиқлайди. Бу мияни фаоллаштиради ва инсон саломатлигига фойда келтиради. Уйқу ndash давоми...

2858 10:20 / 30.09.2024
Францияда жойлашган Сорбонна универститетининг фаранг, католик насроний табиба ва ўқитувчиси ҳайз қони ҳақида гап бошлаб.Дарҳақиқат Оврупа аёлларда келадиган давоми...

6153 16:00 / 09.08.2020
Фан ва техника тараққиёти каби умумий мавзуларга тўхталмасдан, унинг бир қисми ҳақида маълумот бериб қўя қоламан. Бионика юнонча .яшовчи, ndash бу табиатдаги тирик давоми...

3272 09:00 / 14.07.2022
Энг яхши дезинфекциялаш воситалари тупроқда топилган. Бу олимлар томонидан тасдиқланган ва Қуръон ва Суннатда эслатиб ўтилган илмий ҳақиқатдир. Олимлар давоми...

2564 11:15 / 09.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021