1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Финляндиядаги илк Қуръон нашри тарихи

13:30 / 21.06.2021 2023 pdf Ўқиш режими + -

Финляндияда босма Қуръоннинг илк нашри 1943 йил мамлакатда яшовчи мусулмон татарлар томонидан чоп этилган.

Волга татарларини марказий Россиядан Финляндияга иш излаб келиши 19 асрнинг иккинчи ўн йиллигида (1809-1917 йилларда), Финляндия чор Россиясининг таркибида бўлганида, рус армиясининг бир қатор татар аскарлари келиши билан бошланди. Бу ҳақда Ykrpress янгиликлар порталига асосланиб, iqna.ir манбаси хабар беради.

Мусулмон татарлар Финляндияга жойлашгандан сўнг, улар хусусий исломий, ижтимоий ва спорт уюшмаларини ташкил қила бошладилар. Жумладан, 1915 йилда ташкил этилган ва 1925 йилда расмий рўйхатдан ўтган Ислом уюшмаси шулардан иборат. Шунингдек, улар мактаблар, масжидлар, ўзларининг Исломий қабристонларига эга бўлган. Хусусан, татар ва фин тилларида бир қанча исломий ва адабий китобларни нашр этган.

Россиядаги татар биродарлари коммунистик режим томонидан қатағон қилинган ва режим 1927 йилда татар тилининг арабча ҳарфларини бекор қилиб, уларни лотин алифбосига, сўнгра 1939 йилда кирилл алифбосига ўтказган бир пайтда чет эл татарлари, шу жумладан Финляндияда яшовчилар татар тилидаги араб ёзувларини сақлаб қолишган ва ўзларининг китобларини ўша тилда экспорт қилишган.

Сўнгра Қуръони Каримнинг биринчи қисми араб тилида ва 1943 йилда Финляндиянинг Кеми шаҳар коммунасида Қуръоннинг Қозон нашри асосида чоп этилган. Бу татар савдогари, ёзувчиси ва хожа Ҳасан Низомуддин Ҳамидуллоҳ исмли хайриячи (1900-1988) раҳбарлигида амалга оширилди. У матбаа сотиб олди ва татар тилида китоблар нашр этди. Ушбу Қуръонни чоп этиш учун махсус андозалар тайёрлади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши давоми...

1366 17:28 / 28.11.2023
Унда .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидининг имомноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳар куни оқшом хатмонада ўқиладиган сура ва оятларнинг маъно ва давоми...

2197 12:35 / 29.04.2021
Жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси .Варроқ Термизий, масжидини расмий рўйхатдан ўтказиб, ушбу гувоҳномани масжид ходимларига давоми...

2281 09:30 / 22.08.2020
Муҳтарам илм мухлислари, 10 август 2022 йил соат 15.00 да ёш аҳли илмлардан Маҳмуд Усмон билан бўлиб ўтадиган суҳбат ва саволжавоб маълум сабабларга кўра кейинроққа давоми...

2298 10:34 / 10.08.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021