1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидига ташриф буюрдилар

21:21 / 29.06.2021 1619 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров пойтахтдаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Муфтий ҳазратлари намозхонларга мамлакатимизда диний-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тўхталдилар. 

–  Бугуннинг ўзида, – деди муфтий ҳазратлари, – Тошкент вилоятида қурилаётган “Хўжакент” масжидини бориб кўрдик. Шунингдек, айни пайтда юртимизда кўплаб масжидлар қайта қуриляпти. Қувонарлиси, айрим масжидлар йўл бўйига яқин жойга кўчириляпти. Бунга мисол тариқасида Оҳангарон туманидаги иккита масжидни келтириш мумкин.

Суҳбатдан сўнг масжиди ноиб имоми Ҳасанхон қори бошчилигида Қуръони карим ҳамда Абу Исо Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” китоби хатм қилинибди. Муфтий ҳазратлари хатм дуоларини қилиб бердилар.

Аллоҳ таоло дуоларимизни қабул айласин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарихда биринчи маротаба Швецария давлатида Қуръони Карим мусобақаси ташкил этилди. Бу ҳақда IQNA хабар беради. Швейцариядаги Қуръони карим мусобақасини давоми...

2038 07:10 / 12.06.2019
2021 йилда АбуДаби муниципалитетлар ва транспорт департаменти муборак Рамазон ойи учун анъанавий бўлган байрам чодирларини ўрнатишга рухсат бермайди.Ушбу ҳаракат давоми...

1845 11:00 / 06.04.2021
1 февралдан бошлаб, BNI Syariah ва Bank Syariah Mandiri ҳамда BRI Syariah BRIS банклари расмий равишда бирлашиб, мамлакатнинг энг йирик Ислом банки бўлган Bank Syariah Indonesia ни ташкил давоми...

2542 09:30 / 21.12.2020
.Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда кўплаб хайрия акциялари амалга оширилмоқда. Ушбу акция ва тадбирлар орасида диний таълим муассасалари устоз ва давоми...

2081 15:30 / 17.09.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021