1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси якунланди

22:34 / 29.06.2021 1984 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме» масжидида буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси якунланди.

Ушбу хатмонага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров, Эргашали домла Рустамов, масжид имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳамда илм аҳллари, шунингдек катта жамоат сийрат хатмонасига ташриф буюрдилар. Шом намози адо этилгач муфтий ҳазратлари намозхонларга юртимизда диний-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Суҳбатдан сўнг ушбу масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори бошчилигида Қуръони карим ҳамда буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шамоилул Муҳаммадия» асарининг хатмонаси қилинди. Сўнгра муфтий ҳазратлари сийрат хатмонаси дуоларини қилиб бердилар. Ушбу сийрат хатмонасида асарни бошидан охиригача тўлиқ тинглаганлар Баҳодир Ҳасан ўғли, Нодиржон Тоҳиржон ўғли, Исматуллоҳ Иззатуллоҳ ўғли, Абдувосиқ Алибой ўғли, Даврон Фахриддин ўғли, Исмоил Абдулбосит ўғли, Иброҳим Ғанижон ўғлига шаҳодатномалар тақдим қилинди. Шаҳодатномаларни муфтий ҳазратлари топширдилар.

Хатмона якунлангач «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ «Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» китобининг тўлиқ жузи нашрдан чиққанлигини эълон қилдилар ва муфтий ҳазратларига ушбу асарни тақдим этдилар.
Сўнгра Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ва бутун жамоат муфтий ҳазратларининг ҳақларига дуолар қилдилар.

Уламолар ташрифи ва сийрат хатмона маросими hazratim.uz ҳамда islom.uz порталининг барча ижтимоий саҳифаларида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Аллоҳ таоло сийрат хатмонасини ва қилинган дуоларимизни қабул айласин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил апрелмай ойларида Тошкент шаҳридаги жоме масжидларида ўқиладиган таровиҳ намозларида Қуръони Каримни хатм қилувчи қорилар рўйхати тақдим этилди. Бу ҳақда давоми...

5170 18:30 / 12.04.2021
Бугун, 2020 йил 19 май, сешанба куни, 1441 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида хатми Қуръон ниҳоясига етказилади. Шу муносабат билан барчангизни .Шайх Муҳаммад давоми...

1883 00:04 / 19.05.2020
Миср Вақф вазирлигининг расмий вебсайтида бир мақола эълон қилди. Унда Қуръони Карим тўгараклари бутун мамлакат бўйлаб кенгайгани маълум қилди. Бу ҳақда iqna.ir давоми...

1324 17:44 / 30.10.2023
Коннектикут штатининг Waterbury шаҳридаги мусулмон отаоналар ва адвокатлар фарзандларига диний байрамларни оиласи билан нишонлашларига рухсат бериш учун давлат давоми...

1326 13:54 / 26.05.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021