1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Германияда Ислом динига ихтисослашган коллеж очилди

19:00 / 30.06.2021 1782 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг июнь ойида Германиянинг Оснабрук шаҳрида биринчи бор имомларни тайёрлаш маркази очилди. У давлат томонидан молиялаштирилади.

«Биз бу кун Германияда диний раҳбарларни тайёрлашда бурилиш даври бўлишини истаймиз», дейди Германиянинг биринчи Ислом коллежи директори Булент Учар расмий очилиш маросимида. Коллежда имомлар ҳамда Германиядаги масжидларга ва диний жамоалар учун мутахассислар тайёрланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра бундай таълим муассасасига эҳтиёж узоқ вақтдан бери мавжуд.

«Конрад Aденауер» жамғармаси Германия масжидларидаги имомларнинг 80-90 фоизини чет элдан келган деб ҳисобламоқда. Уларнинг аксарияти немис тилида кам гаплашади ёки умуман тилни билишмайди. Islam.ru маълумотларига кўра, Ислом коллежида дарслар немис тилида олиб борилади. Биринчи курсда 50 дан ортиқ талаба таҳсил олади, уларнинг 20 фоизга яқини аёллардир.

Коллеж директорининг сўзларига кўра, коллежни ўқув дастурини қўллаб-қувватловчи бешта мусулмон уюшмаси, масжидлар ва диншунослар жамоалари, Германия ва Қуйи Саксония мусулмонлари Марказий Кенгаши вакили бўлган комиссия белгилайди.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоийиқтисодий давоми...

1321 15:49 / 01.06.2024
Барчамизга маълумки жорий йилнинг 4 ноябрь куни Москва шаҳридаги .Золотое кольцо, меҳмонхонасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига бағишланган давоми...

2516 11:05 / 05.11.2019
Президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Зиёрат чоғида Қуръон тиловат этилиб, дуо давоми...

1248 21:26 / 15.06.2024
Айни вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби раҳбар ва ходимларидан иборат давоми...

1043 13:03 / 26.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021