1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Масжидун Набавийдаги Равзада намоз ўқишга интилинг!

14:00 / 23.07.2021 17636 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозир карантин сабаб Ҳаж, Умра зиёратларига фақат Саудия Арабистони фуқаролари учун рухсат берилган. Аллоҳ таоло насиб этиб, йўл очилса, Ҳаж, Умрага борганимизда, албатта, Равзада намоз ўқишга уринайлик!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан уйлари орасида Равза деган жой бор. Минбардан шарафли уйгача бўлган масофа тахминан 26,5 метрни ташкил этади. Бугунги кунда ушбу жой яшил гилам билан белгилаб қўйилган. Ушбу Равзанинг фазли ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ворид бўлган.

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор» дедилар.

Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ва муттафақун алайҳ даражасига кўтарилган худди шундай матн Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган.

Имом Аҳмаднинг «Муснад»ларида ҳадисдаги «Уйим» сўзининг ўрнига «Қабрим» сўзи келган экан.

«Равза» сўзи боғ деган маънони англатади.

Албатта, ушбу жойда намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, Аллоҳ таолони зикр қилиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтиш, солиҳ амалларни кўплаб қилишнинг ажру савоби кўпроқдир.

Баъзи уламолар Равза ҳақиқий маънода жаннатдан бир парчадир деганлар.

Ҳаж, Умрага борганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиб, масжидларида намоз ўқиш учун кирган мусулмонлар ушбу Равзада намоз ўқиш учун навбатда турадилар.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг Байтини ҳаж қилишимизни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиб, Равзада намоз ўқишимизни насиб этсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизниг ишимиз, мансаб зинапояси, ойлик ndashҳаммаси Аллоҳнинг фазли марҳамати. Булар ҳар хил кўриниш ва шаклда биз етиб келсада, баъзан шу ҳақиқатни ишларимиз давоми...

5953 17:00 / 01.06.2021
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади .Банда бой бўлиши учун бир тижорат ёки амирликни қасд қилади. Аллоҳ таоло фаришталарига айтади У бандамни ундан буриб давоми...

3689 11:00 / 05.05.2023
Кўпчилик тажвид курслари йўқлигидан, шу сабаб Қуръон ўргана олмаётганидан ёзғиради. Бу борада мутлақ чеклов бор деб ўйлайди. Аслида эса...Устозларнинг боши омон давоми...

3549 09:00 / 31.12.2021
Ибодатнинг хусусияти шуки, у Аллоҳ таоло билан инсон ўртасида риштадир. Ибодат орқали банда У билан алоқани боғлайди. Ибодат натижасида инсон борабора Аллоҳ давоми...

2108 06:00 / 30.03.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021