1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳaдис илми мaктaбида ижодий имтиҳон жараёнлари бошланди

12:30 / 23.07.2021 1975 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 23 июль куни Ҳадис илми мактабида 2021-2022 ўқув йили учун «Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис» ва «Араб тили» фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан абитуриентлар, имтиҳонда қатнашадиган профессор-ўқитувчилар ва мактаб жамоаси иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ҳадис илми мактаби Ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирок этди.

Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов тадбирни кириш сўзи билан очиб, қабул имтиҳонларига тайёргарлик жараёнлари, имтиҳонларда абитуриентларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Музаффар Комилов, Ҳомиджон домла Ишматбековлар Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиш мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтиб, келажакда мазкур даргоҳдан буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби уламолар етишиб чиқиши учун эзгу тилаклар билдириб ўтилди. Қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш, абитуриентларнинг энг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхоновлар томонидан ижодий имтиҳон ва тест синовлари учун тайёрланган қабул материаллари, ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Маълумот ўрнида Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Ўзбекистон тарихи» фани бўйича тест синовлари эртага 24 июль куни бўлиб ўтади.







Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йил .Вақф, хайрия жамоат фонди Наманган вилояти .Ҳидоя, ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган толиби илмларни рағбатлантириш мақсадида таълим давоми...

2238 11:00 / 22.06.2019
8 сентябр куни .Hilol, нашриётматбаа мажмуасининг мажлислар залида диниймаърифий йўналишдаги икки асар тақдимоти бўлиб ўтди.Даставвал Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Обид давоми...

6812 05:39 / 08.09.2018
Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Самарқанд вилоятига сафарлари давомида қайтадан барпо этилаётган Имом Бухорий давоми...

2282 23:28 / 07.04.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шартшароитлар яратиш бўйича Фармон ва қарорлари ижросини давоми...

3934 13:29 / 07.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021