1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи фаолиятини бошлади

16:53 / 28.05.2023 2299 pdf Ўқиш режими + -

 Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча шарт-шароитлар ҳозирланмоқда.

 Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур муқаддас сафарларни юқори даражада ташкил этиш ва фуқароларимиз учун янада қулай шароитлар яратиш борасида бир қатор топшириқлар берилган.

 Шу мақсадда, жорий мавсумда зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш ва ҳаж ибодатларини гўзал адо қилишлари учун айни кунларда “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида мавсумга кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

 Жумладан, зиёратчилар истиқомат қилиши режалаштирилган Мадина шаҳридаги “Zam-zam Pullman”, Макка шаҳридаги “Roshidiya”, “Abraj al-Dana”, “Laba Darna”, “Ruba al-Hijaz” меҳмонхоналари атрофлича кўздан кечирилмоқда.

 Хусусан, ҳар бир хонада ётоқ чойшабларининг озодалиги, ювиниш хонасидаги шароитлар, совуткич, музлаткич, стол-стул, журнал столи, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим, телефон, телевизор ва замонавий мебеллар билан жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қилинди.

 Шунингдек, ошхонадаги стол-стуллар, овқат тарқатиш жойлари ва тиббий бўлимдаги ўринлар сони, жиҳозлар ҳолати, дори-дармон сақлаш омбори ҳамда зиёратчилар учун хизматлар сифатини янада оширишга катта диққат қилинди. Бундан ташқари, зиёратчиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи белгилар фойелар, коридорлар, қаватлар ва лифтларга ўрнатилди.

 Ишчи гуруҳи тайёгарлик ишларини зиёратчиларимизнинг илк гуруҳи муборак заминга етиб боргунга қадар давом эттиради. Мақсадимиз юртдошларимиз шинам шароитларда ҳаж амалларини ихлос ила адо этиб, она-Ватан ва фарзанду аржумандлар бағрига эсон-омон олиб келишдир.

Манба: muslim.uz











Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Қирғизистон Республикасининг Дин ишлари бўйича комиссияси директори Зоирбек Эргешовнинг маълум қилишича, сўнгги 28 йил ичида мамлакат бўйлаб 2500 та янги масжид давоми...

2551 12:05 / 22.01.2019
Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги .Даштбоғ, кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечириш учун давоми...

1975 12:00 / 19.02.2021
Маълумки, юртимизда замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари азиз меҳмонимиз давоми...

2472 12:30 / 14.06.2022
Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди. Анжуман Қуръони Карим давоми...

1242 14:46 / 25.11.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021