1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръоннинг Серб тилидаги биринчи таржимаси Ал-Азҳар вакилига ҳадя қилинди

13:30 / 25.08.2021 1671 pdf Ўқиш режими + -

Ал-Азҳарнинг Қоҳирадаги вакили Муҳаммад ал-Давини душанба куни Ал-Азҳар исломий марказининг офисида Сербия ташқи ишлар вазири Микола Слаковични қабул қилди.

Муҳаммад ал-Давиний Сербиядаги имомлар учун Ал-Азҳарнинг мўътадилликка асосланган ўқув дастурларини ташкил этишга тайёр эканини билдирди. Ал-Азҳар Европа ва Ғарбда исломнинг ҳақиқий қиёфасини тарқатиш мақсадида Европадаги мусулмонлар жамоасининг имомлари билан алоқаларни давом эттирмоқда.

Шунингдек, Сербия Ташқи ишлар вазири учрашувда Ал-Азҳар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Сербиядаги мусулмон жамоалари билан ўзаро алоқада бўлишини айтди.

Ташриф якунида ал-Давини Сербия ташқи ишлар вазирига инглиз тилидаги китобни совға қилди, Сербия расмийси эса унга 19 асрдаги Қуръони Каримнинг биринчи сербча таржимасини ҳадя қилди.

                                                                                                                                                  Maнба: Iqna.ru

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида бўлиб ўтган террорчилик ҳаракати ҳақида давоми...

2283 21:00 / 10.10.2021
Бу йил қироллик маъмурлари фақат 60 мингга яқин зиёратчиларни Маккага қабул қиладилар. Бу сафар Ҳаж ибодатини адо этмаганларга имтиёз берилади, дея хабар беради давоми...

2276 10:30 / 19.06.2021
Шайх Аҳмад атТоййиб АлАзҳарнинг Қуръон ёд олган шогирдларини Ислом марказининг энг яхши элчилари деб эълон қилиб биринчи тоифадаги бешта иштирокчи учун давоми...

1658 14:48 / 10.06.2023
Азиз порталимиз мухлислариЭндиликда islom.uz сайтини инглиз тилидаhttpsislom.uzen ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Бўлимдаги барча маълумотлар инглиз тилида бўлиб, ушбу давоми...

2007 13:48 / 10.09.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021