1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал-Азҳар раҳбари Қуръон ҳифзи мусобақаси ғолибларини тақдирлади

14:48 / 10.06.2023 1658 pdf Ўқиш режими + -

Шайх Аҳмад ат-Тоййиб Ал-Азҳарнинг Қуръон ёд олган шогирдларини Ислом марказининг энг яхши элчилари деб эълон қилиб биринчи тоифадаги бешта иштирокчи учун мукофотни икки баравар оширишга қарор қилди.

Дастлабки босқичда Исро ал-Саид Саъд Муҳаммад биринчи бўлиб, 200 000 Миср фунти мукофотини қўлга киритди. Зиёд Муҳаммад Мустафо эса 190 000 Миср фунти мукофотини қўлга киритиб, иккинчи ўринни эгаллади. Аҳмад ас-Саид Ҳашиш учинчи ўринни эгаллаб, 180 000 Миср фунти миқдоридаги мукофотни қўлга киритган бўлса, Иймон Аҳмад Ғариб тўртинчи ўринни эгаллаб, 170,000 Миср фунти мукофотига сазовор бўлди ва бешинчи ўринни Малак Валид Иброҳим эгаллади. Унга 160 000 Миср фунти мукофоти тақдим этилди.


Ҳар йили ўтказиладиган мусобақадан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида Қуръон ёд олиш ва ўрганишни рағбатлантириш, уларни халқаро форумлар ва Қуръони Карим мусобақаларида иштирок этишга тайёрлашдир.


Манба: @quranuz_

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун давоми...

3771 15:10 / 08.01.2024
Испанияда 500 йиллик Қуръони Карим нусхаси топилди. Бу ҳақда .AlAxbor, манбасига таяниб, IQNA сайти хабар берди. Маълумотларга кўра, Қуръони Карим нусхасидан ташқари давоми...

2560 17:49 / 21.08.2023
Аллоҳга шукрки, юртимизда жума намози ўқиладиган жоме масжидларда Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 10 августдаги қарори талаблари ва карантин қоидаларига давоми...

1971 12:02 / 13.08.2021
Ислом динига нисбатан кескин муносабатлар билдираётган Буюк Британия фуқароси Томми Робинсоннинг Facebook ва Instagramдаги саҳифалари ёпиб қўйилди, деб хабар беради давоми...

3372 11:00 / 28.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021