1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қуръон — қалбга нурдир

18:30 / 26.08.2021 4207 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта Қуръон ва мусиқа инсон қалбида бирга жам бўлмайди. Унинг қалби ёки мусиқа билан тўйинган, қонган бўлади, ёки Қуръон билан тўйинган, қонган бўлади.

Дунёдаги энг зўр мусиқачилар жамланишиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан лаззатланишлари мўмин кишининг Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб эришадиган лаззат, саодатнинг даражасига етиша олмайдилар, ҳузурлана олмайдилар.

Яъни, агар ғино ва мусиқадан ўгирадиган бўлсангда, оҳанг ва тараннумнинг неъматидан маҳрум бўлиб қолмайсан, балки Аллоҳнинг Китоби орқали тавсифлаб бўлмас ҳаловат ва лаззат, саодат сенга етади.

Изоҳ: Қуръон сураларининг ўқилишида ҳам ўзига хос оҳанг мавжуд бўлиб, бу ҳам унинг ўзига хос бўлган мўъжизасидир. Унинг сўзлари оҳанги билан инсоннинг руҳиятига кириб боради, қалбини лиммо-лим қилади. Сўз уч овозни ифодалайди:

1. Ҳарф маҳраж ва ҳаракатлари билан тараннум саслари.

2. Руҳнинг маъносини ифодаловчи, руҳан ҳарфлар ила инсоннинг қалбига таъсири.

3. Ақлни ҳайратга солувчи таъсир. Қуръони Каримда ифодаланган маънони англаш ва англатиш жараёнида қалбларга бахш этиладиган нурли илҳомлар инсонни илоҳий ўйларга чўмдиради. Ўлик қалблар уни тинглаш орқали ҳаётга қайтадилар.

Аллоҳ таоло Қуръонни, тафаккур ва тааммулдан чалғитувчи шайтоний мусиқа ва лағвларсиз нозил қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни, тафаккур ва тааммулдан чалғитувчи шайтоний мусиқа ва лағвларсиз таълим берганлар!

Саҳобалар, тобеинлар, табъа тобеинлар, мутақаддим ва мутааххир қироат уламолари Қуръонни, тафаккур ва тааммулдан чалғитувчи шайтоний мусиқа ва лағвларсиз етказганлар!

Қуръонни тажвид қоидаларига қатъий амал қилиб ўқиш фарзи айн эканига барча уламолар ижмо қилганлар!

Қуръонни, тажвид аҳкомлари зое бўлишига олиб борадиган турли шайтоний мусиқалар билан бузиб тиловат қилиш ҳаром эканига ҳеч бир уламо хилоф қилмаган!

Қуръонни турли назму насрий сатрлардан ажратмайдиган, фарқига бормайдиган, Уни куйга солишни яхши кўрадиган баъзи ҳофизлар эса ушбу ҳолатни сабаб қилиб ушлаб олиб: «Одамлар Қуръонни оддий ўқисангиз эшитмайди. Оддий ўқилган тиловатдан малолланишади. Шунинг учун Қуръонни мақомот билан ўқиш керак, одамларга шу ёқади, шуни эшитади», дейдилар.

Ваҳоланки, Қуръон Аллоҳнинг каломи, оддий махлуқнинг сўзидан олийдир. Уни мусиқа билан аралаштириш қатъий ҳаром. Энди юқоридаги гапга кўра, «одамлар жоҳил, Қуръоннинг ўзини оддий тиловат қилсангиз эшитишмайди. Шунинг учун Уни мусиқага солиш керак. Уларга Қуръонни эшиттирсак бўлдику!» дейдиган бўлсак, бу гап худди «одамлар алкаш, замзам сувининг ўзини берсангиз ичишмайди. Шунинг учун унга ароқ қўшиб бериш керак. Уларга замзамни ичирсак бўлдику!» деган гапга ўхшаб қолади.

Замзам мусаффо, Қуръон ҳам мусаффо. Ҳаром бу — ҳаромдир, нажосат ҳам нажосатдир! Одамларни софликка ўргатиш учун соф нарсани ифлослаш, нажосат билан булғаш телбалик, нодонлик бўлади.

Манбалар:

arabic.uz

https://oliymahad.uz/8471

Мавзуга оид мақолалар
Намозда қироат, зикр, муножот ва бошқа амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам қалб давоми...

2735 16:00 / 13.07.2021
Одамлар билан уларнинг хулқлари феълларига яраша муомала қилиш, жоҳил ва беақлдан олим ва вараъ соҳибидан талаб қиладиганни талаб қилмаслик.Довуд алайҳиссалом давоми...

1255 14:35 / 13.08.2025
биринчи мақолаАллоҳ азза ва жалланинг муҳаббатига эришишга сабаб бўладиган амаллар кўп. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ .Мадорижус соликийн, китобларида қуйидаги давоми...

3619 11:00 / 21.01.2021
Набий соллаллоху алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг қўлида тилла узук кўриб қолдилар. Уни ечиб олиб ерга ташладилар ва .Сизлардан бирингиз дўзахдан бир давоми...

2184 11:16 / 16.10.2024