1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Муҳаддис Абу Наср Муҳаммад

11:23 / 13.09.2021 2008 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, муҳаддис Абу Наср Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мусо Бухорий Малоҳимий.

Найсобур ва Бағдодда «Рафъул ядайн» ҳамда «Ал-Қироату халфал имом» китобларини Маҳмуд ибн Исҳоқдан ривоят қилганлар. Саҳл ибн Сарий, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Али ибн Қурайш ва устоз Абдуллоҳдан ҳадис эшитганлар.

Бу кишидан Ҳоким, Абул Ало Воситий, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Нарсий, Абдусамад ибн Маъмун ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар. Обрў-эътиборли муҳаддислардан бўлганлар.

Абул Ало айтадилар: «Бу киши ҳофизлардан эдилар. 395 йил жумодул охир ойида 83 ёшда вафот этдилар».

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Имом Шамсиддин Заҳабий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усома Азҳарий 1976 йил, 16 июлда Миср Араб Республикасининг Искандарийя шаҳрида дунёга келган. Президент қарори билан Усома Азҳарий 2014 йилдан бери Миср Араб давоми...

1553 10:33 / 16.08.2024
У зотнинг тўлиқ исмлари Тожуддийн Абулфазл Аҳмад ибни Муҳаммад ибни Абдилкарим ибни Абдур Роҳман ибни Абдуллоҳ ибни Аҳмад ибни Ийсо ибни Ҳусайн ибни Атоуллоҳ ас давоми...

7147 22:15 / 27.04.2017
19 асрнинг иккинчи ярми ва 20 аср бошларида яшаб, ўзидан ўчмас из қолдирган Ҳожа Муҳаммад эшон Намангоний нақшбандиямажзубия тариқатининг 33 муршиди, олими, ва давоми...

2554 10:00 / 06.11.2021
Мулла Ёқуб хўжа эшон 1890 йил Наманганнинг қадимий манзилгоҳларидан Хўжа Шўркент қишлоғида таваллуд топди. Отаси Исроил ва бобоси Исмоил додхоҳлар Қўқон хонлиги давоми...

3359 09:45 / 02.03.2024