1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия хайрия жамғармаси Ўзбекистонга беғараз ёрдам миқдорини оширади

12:30 / 20.09.2021 1991 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мулоқот чоғида жамғарма томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга кўрсатилаётган беғараз молиявий ёрдамнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Ламия Ол Сауд Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганидан мамнунлигини ва уни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Жамғарма раҳбари шаҳзода Алвалид бин Талол томонидан муайян лойиҳалар учун жами 500 минг АҚШ доллари ажратишга розилик билдирилганини маълум қилди. Ушбу маблағларнинг 200 минг доллари Оролбўйи минтақаси инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасига, 150 минг доллари эса “Ҳунарманд” уюшмасининг “Тупроққалъа туманида уй шароитида қўлда гилам тўқиш цехини барпо этиш” лойиҳасига тақдим этилганини қайд этди.

Бундан ташқари, Ламия Ол Сауд “Zamin” Халқаро жамоат фондининг “Эшитиш қобилияти қийин бўлган болалар таълимини ривожлантириш” дастурига 150 минг доллар ажратилиши юзасидан қисқа муддатларда шартнома имзоланишини тасдиқлади.

Суҳбатдош, шунингдек, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жамғарма делегациясининг мамлакатимизга амалий сафар билан келишга тайёрлигини билдирди.

 

Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир, деганлар.Нима учунЧунки иймон келтириш учун ҳам илм керак.Мусулмон бўлиш учун давоми...

1994 10:04 / 25.02.2020
Fact Scientist нашри интернет тармоқларида сайёрамизга оид ажойиб фотосуратни эълон қилди. Маълумотга кўра, ушбу фотосурат сўнги пайтларда олинган энг сифатли давоми...

2628 12:34 / 07.09.2023
Мамлакат Туризм вазирлиги саккизта давлатга Озарбайжон, Aлбания, Ўзбекистон, Жанубий Aфрика, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон ва Малдив оролларига .электрон низом, давоми...

1912 10:54 / 09.08.2023
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Мадина шаҳрида Қирол Салмон анжуманлар марказида биринчи .Умра ва зиёрат, халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда spa.gov.sa манбасига таяниб, давоми...

1622 15:43 / 25.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021