1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Усмон Қуръони ҳақидаги фильм премьераси Тошкент кинофестивалида ўтказилади

16:00 / 20.09.2021 2568 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент, Санкт-Петербург ва Уфа шаҳарларида мусулмонларнинг муқаддас китоби ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш бошланади. Би-би-си телеканалининг Ўзбекистондаги хизмати ЭОАВМА билан ҳамкорликда халқаро тарихчи ва Қуръон мутахассислари кўмагида Усмон Қуръони ҳақида ҳужжатли фильм яратилади.

Batafsil.uz хабарига кўра, шу кунларда архив ҳужжатлари асосида 1923 йилда Усмон Қуръонининг Ўзбекистонга қайтариш тафсилотларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Мусулмон дунёсидан ташқарида бўлган даврда муқаддас китобнинг саргузаштлари тарихи ҳали ҳам жумбоқларга тўладир. Фильм муаллифлари шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилишмоқда.

Қандай қилиб ноёб китоб 100 рублга сотилган? Санкт-Петербургда тайёрланган ва Шарқ мамлакатларига катта пулга сотиб юборилган элликта нусханинг тақдири нима бўлган? Усмон Қуръонининг ўша пайтдаги Ислом маркази бўлган Уфа муфтиятига тушиб қолишига қандай қарор сабаб бўлган? Китобнинг тарихида Лениннинг қандай ўрни бор? Айнан унинг қарори туфайли Усмон Қуръони Оренбург орқали махсус поезднинг махсус вагонида Тошкентга олиб келинган ва тарихий Ватанига топширилган экан.

Фильм муаллифлари шу ва бошқа кўплаб саволларга жавоб топишга ҳаракат қиладилар. Фильмда Россия генерали Абрамов XIX аср охирида рамзий мукофот эвазига муқаддас Қуръонни Хўжа Ахрор масжиди муллаларидан сотиб олганлиги ва Туркистон генерал-губернатори Константин фон Кауфманга етказгани, у эса ўз ўрнида китобни Россияга юборгани, шу орқали у Санкт-Петербург Император кутубхонаси қўлёзмалар бўлимига тушиб қолгани ҳақида баён қилинади. Китобнинг тарихий Ватанига етиб келиши, Тошкентдаги Хаст Имом диний мажмуасига топширилгани фильмда батафсил ёритилган.

Ёрқин бадиий образлар орқали архив ҳужжатлари ва тарихий воқеалар саҳналарининг фильмга киритилганлиги томошабинларга албатта манзур келади. Фильмда Усмон Қуроънининг 1989 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига топширилишга гувоҳ бўлганларнинг хотираларидан лавҳалар ҳам келтирилган.
2021 йилнинг 29 сентябрь – 3 октябрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Тошкент кинофестивали доирасида фильм премьерасини ташкил қилиш режалаштирилган.

 

Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Франция президенти Эммануэль Макрон ўзининг Мисрга қилган расмий ташрифи доирасида АлАзҳарrdquo университетига ҳам борди. У ерда АлАзҳарrdquo шайхи Аҳмад Муҳаммад давоми...

2597 17:21 / 01.02.2019
Бугун, 6 август куни Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20242025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг учинчиси бўлган Қашқадарё давоми...

1022 14:09 / 06.08.2024
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси олий тоифали сухандон Шуҳрат ҳожи Қаюмовнинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор давоми...

1827 14:04 / 22.09.2020
2003 йилдан бери БААда хасталикка чалинган болаларга ёрдам берувчи .MakeAWish Foundation, халқаро хайрия жамғармаси ўз фаолиятини олиб боради. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар давоми...

1881 12:03 / 13.02.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021