1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳақиқий дўст

11:00 / 18.04.2022 4314 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Китоб холис суҳбатдош, тўғрисўз ва содиқ дўст. Сиздан малолланмайдиган ҳамроҳ. Мол-дунёингиз уни қизиқтирмайди. Ичингиздаги сирларингизни ялтоқилик билан билиб олмайди. Сизга макр-ҳийла ҳам қилмайди, мунофиқларча алдамайди, ёлғон сўзламайди. У ҳақиқий дўстдир.

Китобга қараганингиз сари ундан фойда оласиз, завқ-шавқ туясиз ва роҳатланасиз, зеҳнингиз ойдинлашади, тилингиз равон бўлади, ифодангиз кўркам, руҳингиз тетик, қалбингиз обод бўлади, сизга халқ ҳурматини, подшоҳлар садоқатини инъом этади.

Китоб сизга туну кун ва ҳар ерда яхшилик қилади. Китоб бир лаҳза ҳам ором олмайди. У бедорликдан чарчамайдиган, керагида сизга ёрдамлашиб келадиган муаллимдир. Ундан йироқлашсангиз ҳам сиздан  ранжимайди, бераётган фойдасини тўхтатиб қўймайди, сизга итоат қилишда давом этаверади. Агар душманларингиз иши юришиб қолса, сизни ташлаб улар томонга оғиб кетмайди. Қачон у билан бирга сизни юксакларга элтувчи пиллапояга қадам қўйсангиз ёки маърифат арқонига осилсангиз, яъни машаққат билан етиладиган қайси ишга киришсангиз, сиз учун унинг ўзи етарли ёрдамчидир. У билан бирга экан, киши ўзини ёлғиз ва чорасиз ҳис қилмайди. Ҳеч бўлмаганда, китоб сизни уйингиз олдидан ўтувчи йўловчиларга мақсадсиз қараб ўтиришдан сақлайди. Бу билан сиз жуда катта фойдага эришган бўласиз.

Жоҳиз Абу Усмон Амр ибн Баҳр

«Ҳилол» журналининг 9(30) сонидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Африка қитъасининг ҳудуди 30.37 миллион кв. километрга тенгдир.Хитойнинг ҳудуди 9.6 миллион кв. километрга тенгдир.АҚШнинг ҳудуди 9.8 миллион кв. километрга давоми...

4620 11:30 / 26.03.2022
Hilolnashrrdquo нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Сулаймон қори даданинг ўғиллари Зикруллоҳ домла Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг катта давоми...

4550 11:21 / 05.09.2018
Тилдан келадиган офатлар турлитуман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Инсон табиатида уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутулишнинг энг осон йўли жим туриш давоми...

2864 18:36 / 13.01.2023
Бизнинг азиз ва жонажон юртимизда 130 дан зиёд миллат ҳамда элатлар ўзаро аҳилиноқ, асрлар давомида миллатидан, динидан қатъий назар фуқароларимиз давоми...

2710 11:54 / 28.01.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021