1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бир зот...

11:00 / 10.10.2021 2556 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,
Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.
Онадан афзалроқ, отадан улуғ
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ўтганлар ўтдилар, келганлар келди,
Кутганлар кутдилар, билганлар билди.
Бу ёруғ дунёни чароғон қилди –
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Мусулмон ўғлининг кўнгли хўп тўқдир,
Сабаб бор – ёзиғлиқ илоҳий тақдир.
Қоронғу кечада қоқилмоқ йўқдир –
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Офитобдан сўранг, моҳдан сўрангиз,
Айтурлар, бу надир, ёқут, фарангиз –
Зулумот ичинда унга қарангиз,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Саҳобалар кўрди кўзлари билан,
Юрдилар не бахтки ўзлари билан.
Бугун бизга малҳам сўзлари билан –
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Кетган бўлсалар-да орамиздан-да,
Аллоҳ етказгувчи ноламиздан-да.
Чиройлироқ жажжи боламиздан-да,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ўтмиш юлдузига чўлғанмоқ азоб,
Тунлари аламдан тўлғанмоқ азоб.
Оҳ, тушга кирганда, уйғонмоқ азоб,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Одамзод юрарди мотамга ўхшаб,
Нари борса Адий Хотамга ўхшаб.
Яшашни ўргатган одамга ўхшаб,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Кўрмаган бўлсак ҳам севгувчимиз у,
Оғир дам умматим дегувчимиз у,
Ахир, ғамимизни егувчимиз у –
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ул зотни кўргунча мўмин кулмагай,
Қарори тўлмагай, кўнгли тўлмагай.
Шаҳидлар шоҳида ўлмоқ бўлмагай,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда!

                                                                                                                                                                            Маҳмуд Асрор

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вақт олтиндек қимматлидирrdquo, эмас, балки вақт олдиндан қимматлидирrdquo дегани рост бўлса керак. Чунки вақт бу ҳаётдир, ҳаётнинг эса олтиндан қимматли экани ҳеч давоми...

2798 20:30 / 25.10.2018
Авн ибн Заквон айтади .Зурора ибн Авфо бизга бомдод намозини ўқиб берди. .Эй бурканиб ётувчи,ни ўқиб, Муддассир сураси, 1оят .Қачонки сурга пуфлансаhellip, оятига давоми...

3499 17:00 / 05.06.2022
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти мартадан кўп айтганларини эшитдим. Мен у зотнинг .Кифл Бану давоми...

3696 15:20 / 24.01.2019
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келибndash Айтингчи, мени қийнаётган бу ғамташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми ndash дея, дардини достон қилди.ndash давоми...

5774 07:10 / 18.04.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021