1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръон баҳори» номли халқаро мусобақада вакилимиз иштирок этади

10:13 / 29.10.2021 2095 pdf Ўқиш режими + -

Бугун юртимизнинг қориси, «Имом Бухорий» номли Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида МДҲ республикалари Қуръон ҳофизлари иштирокида ўтказиладиган I Халқаро Қуръони Карим мусобақасида қатнашиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими хабар берди.

Ушбу мусобақа «Қуръон баҳори» шиори остида 2021 йилнинг 30 октябрь куни Бишкек шаҳридаги «Имом Сарахсий» номли Марказий жоме масжидда ўтказилади. Унда МДҲ давлатларидан келган Қуръон ҳофизлари тажвид қоидаси асосида Қуръони Каримни ёддан ўқиб бериш бўйича мусобақалашади.

Фурсатдан фойдаланиб Ҳабибуллоҳ қорига Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Вақф хайрия жамоат фонди диний таълим муассасалари талабалари учун махсус акция эълон қилади.Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, Моида сурасининг 2 давоми...

4301 07:25 / 04.08.2018
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қирғизистондаги ҚирғизТурк Манас университетининг Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Имом Бухорий давоми...

2321 14:12 / 13.10.2018
Мусобақа 16 февралдан 21 мартгача АрРиёд шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради elMevatin ахборот манбаси. Маълумки, Саудия Арабистонидаги Қуръон мусобақаси анча олдин давоми...

2493 16:46 / 13.02.2019
Ўзбекистонга 24 кишидан иборат Туркиянинг энг нуфузли диний уламолари, шайхлари ва зиёрат туризми вакиллари ташриф буюришди..UT Dogu travel, маҳаллий туристик давоми...

2361 11:16 / 20.09.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021