1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

14:12 / 13.10.2018 2318 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қирғизистондаги Қирғиз-Турк Манас университетининг Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро алоқалар бўлими хабар берди.

“Ўрта Осиё олимларининг Ислом маданиятига қўшган ҳиссаси” номли конференцияни Қирғиз-Турк Манас Университетининг ректори очиб берди ва меҳмонлар томонидан маърузалар қилинди.

Илмий анжуманда ўзбекистонлик вакиллар ҳам қатнашган. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан қатнашаётган уч илмий вакил: Ш.Умаров, О.Юсупов, О.Муҳаммадиев ва Имом Термизий халқаро марказидан профессор Ж.Мирзаевлар ҳам илмий анжуманда ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Асосий маърузалар Ўрта Осиё диёридан чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий ва бошқа алломалар, фақиҳлар ҳаётига бағишланди.

Islom.uz сайти портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳар йили ўтказиладиган Минтақавий молия конференциясидаги видеомурожаати чоғида 2022 йилда Истанбул халқаро молия маркази давоми...

2205 18:41 / 31.10.2021
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

1441 17:43 / 21.02.2023
Буюк Британия пойтахти Лондонда ҳижоб фалсафаси билан танишув ва ғарб жамияти олдида турган масала билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш мавзуида бир кунлик давоми...

2216 15:31 / 11.07.2019
Университетда дарс берадиган германиялик мусулмон профессор Йорг Имран Шретер дунёвий таълим муассасасида таҳорат олишга бўлган ноқулайликларга доимо дуч давоми...

1987 16:36 / 28.09.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021