1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари учрашдилар

22:00 / 19.11.2021 2068 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Қабул маросимида Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Тойганбай Абдикаров ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.

Дин ишлари бўйича раиси Содиқжон Тошбоев сўнгги йилларда мамлакатларимиз Раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан икки давлат ўртасидаги алоқалар кенгайиб бораётгани, айниқса, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани, икки мамлакат уламолари турли анжуманларда, маърифий тадбирларда бирга-бирга иштирок этаётганлари, чегара олди минтақаларда мунтазам аҳоли билан суҳбатлар олиб борилаётганини алоҳида қайд этди.

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Тойганбай Абдикаров эса Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларни зиёрат қилиш катта бахт экани, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши, айниқса малакали диний соҳа ходимлари тайёрлашда

Ўзбекистондаги мадрасалар салоҳиятидан фойдаланиш, қадим-қадимдан Ўзбекистон заминидан Ўрта Осиёга илму маърифат таралгани, Имом Бухорий, Имом Термизий каби мўътабар зотларнинг файзу баракоти сабабидан бу диёр мана шундай равнақ топаётгани кабиларга алоҳида урғу қаратди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари икки давлат уламолари Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш ва икки қардош халқ орасидаги дўстликни ривожлантириш, диний идоралар ўртасидаги ҳамкорликни равнақ топтиришда жуда ҳам катта ишлар амалга оширилаётганини сўзладилар.

Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ҳазратлари Ўзбекистондаги табаррук қадамжолар зиёратидан беҳад мамнун экани, Ҳазрати Усмон Мусҳафи ушбу юртга файз бағишлаб тургани, Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ инсонлар яна етишиб чиқиши ва икки мамлакат дўстлигини янада мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида сўз юритди.

Қирғизистон Ислом университети ректори Абдишукур Нарматов Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳудди тарихда бўлгани каби Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси каби Марказий Осиёдаги диний идоралар фаолиятидаги каби ҳамжиҳатликни ошириши, уламолар маърифат тарқатишда катта салоҳиятга эга экани, бугунги таҳликали ва мураккаб даврда халқлар, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаш жуда ҳам зарурлиги кабиларга урғу қаратди.

Ташриф якунида томонлар эсдалик совғаларини тақдим этдилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Мазкур масжиднинг қурилиши 2013 йилда бошланган эди, ndash дейди Истанбул масжидлари жамияти раиси Урғин Куланк. ndash 2013 йилда Ражаб Тоййиб Эрдуғон Бош вазирлиги давоми...

3998 10:05 / 20.11.2018
Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан давоми...

1563 20:17 / 17.05.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими 20252026 ўқув йили учун Тошкент ислом институти магистратура босқичи ва модуль таълим тизимига давоми...

1393 11:46 / 29.06.2025
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимМуҳтарам делегациялар раҳбарлариҲурматли Бош котиб жаноблариБарчангизни бугун Кўрфаз араб давлатлари ndash Марказий Осиёrdquo олий давоми...

3592 18:22 / 21.07.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021