1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Меҳмон имомликка ўтса бўладими?

19:00 / 28.11.2021 3322 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي عَطِيَّةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ مَالِكُ بْنُ الْحُوَيْرِثِ يَأْتِينَا فِي مُصَلَّانَا يَتَحَدَّثُ، فَحَضَرَتِ الصَّلَاةُ يَوْمًا، فَقُلْنَا لَهُ: تَقَدَّمْ، فَقَالَ: لِيَتَقَدَّمْ بَعْضُكُمْ حَتَّى أُحَدِّثَكُمْ لِمَ لَا أَتَقَدَّمُ. سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ زَارَ قَوْمًا فَلَا يَؤُمَّهُمْ وَلْيَؤُمَّهُمْ رَجُلٌ مِنْهُمْ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Молик ибн Ҳувайрис бизнинг намозгоҳимизга келиб, ҳадис айтиб берар эди. Бир куни намоз пайти бўлди. Биз унга:

«Олдинга ўтинг», дедик.

«Сизлардан бирортангиз ўтсин, мен нима учун ўтмаслигимни айтиб бераман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир қавмни зиёрат қилса, уларга имом бўлмасин, улардан бири имом бўлсин», деганларини эшитганман», деди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Молик ибн Омир розияллоҳу анҳу Абу Атийя куняси билан машҳур бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлганлари тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзи уламолар у кишини тобеъинлардан, дейишади.

Бу зот ривоят қилган ҳадисларни «Сунан» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Бу ривоятда бир қавмга меҳмон бўлиб келган киши уларга дарс берадиган даражадаги олим бўлса ҳам, имомликка ўтмагани маъқул эканлиги ҳақида сўз бормоқда.

Чунки унинг имомлиги қай даражада бўлса ҳам бориб-бориб, қавмнинг ўртасида гап-сўз чиқади. Агар яхши бўлса, қавмнинг имомини ёқтирмай юрганлар «Фалончи келиб, бизга имомликка ўтди. Зўр одам экан», деган гап тарқатиб, ўз имомларига ишончсизлик билдирадилар. Натижада ўз имомларининг тарафдорлари билан ораларида гап ўтади.

Агар унинг имомлиги пастроқ савияда бўлса, аксинча бўлади. Шунинг учун ҳар ким ўзини билгани, қавми олдидаги обрўсини сақлагани, бошқаларнинг ишига аралашмагани маъқул.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ давоми...

2069 11:33 / 07.07.2024
t . . . .Бир киши Али ибн Абу Толиб учун зиёфат қилиб, унга таом пиширди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3443 14:25 / 17.02.2025
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, давоми...

845 10:00 / 17 январь
. . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки кишининг таоми уч кишига кифоя. Уч кишининг таоми давоми...

790 21:29 / 01 февраль
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021